06 September 2008
03:00 -
9:00 - Ислом Карим Кремлга равона бўлди - Тошкентда яна ер қимирлади - Кун ҳам, Ислом Каримнинг Эмомали Раҳмонга муносабати ҳам совиди

9:00 - Ислом Карим Кремлга равона бўлди
Бугун Президент Ислом Карим Коллектив хавфсизлик шартномасига аъзо мамлакатларнинг саммитида иштирок этиш учун Москвага йўл олди. Расмий хабарда мазкур саммитда бошқа мамлакатлар вакиллари қатори Ислом Карим тинчлик-барқарорлик, ҳамкорликни кучайтириш, уюшган жиноятчилик ва наркотрафикка қарши кураш, ахборот хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш ҳамда ҳарбий-техникавий муносабатларни мустаҳкамлаш борасида музокаралар олиб боради.
Аммо кузатувчилар МДҲ структурасидаги мазкур ҳарбий иттифоқнинг бу йиғилишида шубҳасиз Грузия масаласи кўрилиши, Россиянинг дунё миқёсида йўқотаётган обрўсини сақлаб қолиш чоралари кўрилади, дейишмоқда. Бу масалада Ўзбекистоннинг позицияси аниқ, ҳаммаси куни кеча Путин Ислом Каримга ўқитиб ва уқтириб кетгандек, бўлади, дейди мухбиримиз.
Тошкентда яна ер қимирлади
Кеча куннинг биринчи ярмида Тошкентда яна сезиларли даражада ер қимирлади. Сейсмология маркази маълумотига кўра, мазкур зилзила маркази жанубий Афғонистон минтақаси бўлган. Тошкентдаги ер силкиниши кучи 3 баллни ташкил этди.
Кун ҳам, Ислом Каримнинг Эмомали Раҳмонга муносабати ҳам совиди
Тожикистон оммавий ахборот воситалари тарқатаётган маълумотга кўра, Ўзбекистон Тожикистонга бераётган газини икки баробарга қисқартирди. Тожикларда ўзига хос хавотир уйғотаётган Ўзбекистон тарафининг бу ҳаракати кузатувчиларни ҳам бироз ажаблантирмоқда. Ҳартугул, куни кеча Душанбеда ўтган учрашувларда Ислом Карим ва Эмомали Раҳмон очиқ чеҳра билан кўришган, ҳамкорлик масалаларнини кучайтиришни келишиб олган эди.
Ўзбекистон тарафи эса экспорт миқдори қисқартирилишини Тожикистон томонининг қарздорлиги билан изоҳламоқда. Маълум бўлишича, 650 миллион куб метр (ҳар куби 145 АҚШ долларидан) газ олди-бердисига аҳдлашишган қўшнилар эндигина 340 миллион куб метрини амалга оширган.