24 January 2014
14:24 - Пекиннинг доимий аҳолиси 21 миллиондан ошди

Синьхуа Агентлигининг русча сайтида Хитой Статистикa Бошқармасига асосланиб берилган хабардан маълум бўлишича, 2013 йилнинг охирида Пекиннинг доимий аҳолиси 21 млн 148 мингга етди. 2013 йилда доимий аҳолининг сони 2,2 фоизга ортган. 2010 ва 2012 йиллари ортиш 2,9% ва 2,5% бўлгани ҳам хабарда айтилади.

Пекин аҳолисининг 2 миллиони 0-14 ёшдагилар, яъни 9,5%. 15-59 ёшдагилар 16 млн (76,6%), 60 ёшдан катталар – 3 млн атрофида (13,9%).

Пекин маъмурияти 2014 йилда аҳоли ўсишининг фоизини камайтириш устида ишламоқчи эмиш.