23 January 2014
22:06 -
Мардикор юбориш бўйича Россияда, узум юбориш бўйича Қозоғистонда лидермиз

Фақат мардикорлар билан фахрланиб қолмаймиз, бошқа нарсалар ҳам бор. Қозоқларнинг билдиришича, 2012 йили уларга 72 минг тонна узум сотган эканмиз, 2013 йилда эса, бор-йўғи 19 минг тонна сотибмиз. Шундай бўлса ҳам қозоқларни узум билан таъминлашда биринчи ўринда эканмиз. 2013 йилда бу халқнинг узумга бўлган эҳтиёжининг 76 фоизини биз қоплабмиз. Масхарабоз ўзбек хабарчилари буни фахр билан билдирмоқдалар.
Нима ҳам қилардик, шунақа нарсалар билан фахрланиб юрадиган подага айланганмиз-да!!