02 September 2008
03:00 -
Муҳаммад Бобир Маликов бугун 60 ёшга тўлди
23:30 - Президент Узбекистана готов пойти с Путиным в разведку - Россия поставит в Узбекистан новейшие системы вооружений 23:00 - Немис мулозимининг ташрифи Россия ҳукум
Муҳаммад Бобир Маликов 60 ёшда


Бугун ўзбек демократик мухолифатининг йирик намоёндаларидан бири Муҳаммад Бобир Маликов 60 ёшга тўлди.

Тошкентда туғилган Муҳаммад Бобир Маликов Ўзбекистоннинг биринчи президенти Йўлдош Охунбобоевнинг набирасидир. Отаси Фарғонадаги колхозлардан бирида раис бўлгани сабабли, унинг ёшлик йиллари шу вилоятда ўтди. У аввал ўрта мактабнинг 8 синифини, сўнгра Авиацион техникумни тамомлаб, Тошкент авиация заводида ишлади, ва ниҳоят, 1972 йили Тошкент Давлат Университетининг Юридик факльтетини битирди.

Узоқ йиллар прокуратура ва суд органларида ишлаган Муҳаммад Бобир Маликов 1989 йили Ўзбекистон Олий Судининг раислигигача кўтарилди. У шу даврда “пахта иши” билан қамалган минглаб дехқонларнинг ишини қайта кўриб чиқилишига ва уларнинг озод этилишига эришди.

Муҳаммад Бобир Маликов 1991 йилда Адлия вазири этиб тайинланди. Шу даврда “Эрк” партияси ва “Бирлик” халқ харакати рўйхатга олинди.

У 1993 йилнинг бошларида Ўзбекистоннинг АҚШдаги биринчи элчиси бўлди, Ислом Каримов олиб бораётган сиёсатга қарши бўлгани туфайли ўша йилнинг сўнгида АҚШ ҳукуматидан сиёсий қочоқлик мақоми сўраб, бу мамлакатда қолди ва шундан бери Давлат Департаменти структураларидан бирида ишлайди.

Муҳаммад Бобир Маликов оилали, икки қизи бор.

Сайт маъмурияти ҳамма “Бирлик” фаоллари ва ўз ўқувчилари номидан Муҳаммад Бобир Маликовни 60 йиллик юбилейи муносабати билан қизғин табриклайди.

23:30 - Президент Узбекистана готов пойти с Путиным в разведку

Президент Узбекистана Ислам Каримов заявил, что Россия для его страны «была и остается приоритетным партнером», а он сам по-прежнему считает Владимира Путина человеком, с которым можно пойти в разведку.

На встрече во вторник Каримов поблагодарил Путина за то, что тот «строго выдерживает все свои обещания», в том числе обещание приехать в Узбекистан.

Он назвал встречу с главой правительства России «встречей давних друзей». «Мое отношение к Владимиру Владимировичу Путину выработалось не просто так, а в течение очень многих лет. Я еще в 2000 году сказал, что с этим человеком можно пойти в разведку. Сегодня я остаюсь при таком же мнении», – заявил президент Узбекистана.

Каримов подчеркнул, что «очень хотел бы, чтобы у России и Узбекистана совпадали мнения» по перспективам их сотрудничества. // РИА «Новости»

Россия поставит в Узбекистан новейшие системы вооружений

Россия и Узбекистан будут расширять военно-техническое сотрудничество, заявил премьер-министр России Владимир Путин.

«Мы договорились о расширении военно-технических связей», – сообщил Путин журналистам во вторник в Ташкенте после переговоров с президентом Узбекистана Исламом Каримовым.

«Расширение ВТС будет осуществляться за счет новейших систем вооружений и развития кооперации в этой и некоторых других высокотехнологичных областях», – отметил глава российского кабинета министров. // РИА «Новости»

23:00 - Немис мулозимининг ташрифи Россия ҳукумати визити соясида қолиб кетди

Бугун юртимизга келган Германия федерал Мудофаа вазири Франс-Йозеф Юнг Ўзбекистон ҳарбий вазири Руслан Мирзаев томонидан қабул қилинди. Маҳаллий матбуотда иккинчи даражали ташриф сифатида ёритилган мазкур учрашувда ҳарбий ва бошқа соҳалардаги вазият, истиқболлар муҳокама этилди. Немис вазирининг бошва расмий идораларда қабул қилингани, қандай жиддий масалаларни кўтаргани ҳақида маълумотлар тарқатилмади.

Ислом Карим Озарбойжонга боради

Яна 10 кундан сўнг Ислом Карим расмий ташриф билан Бокуга боради. Бу ҳақда хабар қилаётган озар оммавий ахборот воситалари икки мамлакат раҳбарлари барча соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилади. Мамлакатимизнинг Озарбойжондаги янги элчихонаси биносига пойдеор қўйилади.

22:30 - Путин Тошкентга келди ва мақсадига эришди

Кеча юртимизга келиб, бугун Президент Ислом Карим ва ҳукумат раиси Шавкат Мирзиё билан музокаралар ўтказган Владимир Путиннинг ташрифи мақсади бир қатор оммавий ахборот воситаларида очиқланганди. Яъни, ўрис режими асосчиси асосан энергетик ресурслар, табиий газ масаласини ҳал қилиш учун келганди. Ислом Карим сиёсий ўйинлар сабаб Россияга етказиб берилаётган газ қувурларини Европага буриш, унинг нархларини кўтаришга уриниб кўрди. Аммо бундай намойишкорона ҳаракат табиий равишда Россия раҳбариятини ташвишга солди ва Ислом Каримнинг тез-тез айниб турадиган феъли боис Путиннинг ўзи Тошкентга келди.

Ҳатто ўзбек матбуоти тарқатаётган маълумотларга кўра, Владимир Путин Ўзбекистондан газ олиш борасида мақсадига эришди. Шу пайтга газимизни бир куб метри учун 130 АҚШ доллари миқдорида сотиб олаётган Россия бу миқдорни атиги 160 АҚШ долларига кўтарди. Эндиги ярим йилликдан бошлаб, режадаги 8 миллиард куб метрдан ортиқ газимизни ўзлаштирадиган валломат Путин келажакда Европа миқёсидаги нархлар белигиланиши мумкинлигини таъкидлади.

Расмий хабарларда таъкидланишича, Путин билан музокараларда Россия Федерацияси билан иттифоқчилик муносабатларини изчил равишда ривожлантириш масалалари кенгашилган. Душанбе учрашувларидан сўнг савдо-иқтисодий, хавфсизлик ҳамда халқаро муносабатлардаги якдилликка келишишга аҳд қилган Ислом Карим катта оғасини кўтаринки кайфиятда кузатди.

“Эзгулик” жамиятининг янгиланган сайти ишга тушди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг интернет тармоғидаги янгиланган веб саҳифаси ишга туширилди. Аввалгисидан материаллари хилма-хиллиги, кунлик ахборот ва янгиликларга бойлиги билан фарқ қиладиган сайт бежирим дизайнга ҳам эга. Сайт маъмурларининг таъкидлашича, эндиликда у фаол юритилади. Кундалик хабарлар, мамлакатдаги вазият борасидаги ахборотлар сайтга қўйиб борилади. Унинг номи аввалгидек — www.ezgulik.org.

21:30 - Абдураҳим Пўлат: Ўзбек демократларига Вашингтонда шок терапия дарси

“Ҳаракат” сайтининг 1 сентябрда берган хабаридан маълумки, бир гуруҳ ўзбекистонлик демократлар (Носир Зокир, Руҳиддин Комилов, Суръат Икромов, Суҳроб Исмоилов, Елена Урлаева) АҚШ Давлат Департаменти уюштирган программа доирасида АҚШнинг пойтахти Вашингтонга келдилар. Тахминан 20 кунлик сафар давомида улар Нью-Йорк ва Атланта шаҳарларида ҳам бўладилар.

Кеча мен улар билан аввал Вашингтондаги меҳмонхонадада учрашдим, кейин уларни кечқурун уйимга таклиф қилдим. Укам Абдуманноб ҳам иштирок этган бу учрашув фақат меҳмондорчилик эмасди. Мен аввалдан ва онгли равишда бу ерда мамлакатимизга оид сиёсий масалаларни, хусусан, ўзбек демократларининг кўп ҳолларда суст ва хато йўналишларида фаолият олиб бораётганлари каби мавзуларни гаплашишни режалаштириб қўйгандим ва секин аста дастурхон атрофидаги суҳбатни шу тарафга бурдим.

Миллатимизнинг аҳволи шундайки, биз тўйда ҳам азада ҳам бу аҳволдан чиқиш йўлларини муҳокама қилишимиз лозим деб кўп ёзганман ва гапирганман. Кечаги қилган ишим шу фикр доирасидаги қадамлардан бири эди.

“Ҳаракат” журналининг 2008 йил 2-чи сонида эълон қилинган “Ўзбек жамияти демократия учун курашга тайёр эмас, аммо “Бирлик” курашмоқда” номли мақоламда Ғарб дунёсининг жамиятни ривожлантириш ва демократияга келиш йўлида узоқ йиллар тўплаган тажрибасини қисқа вақтда ўзлаштириш ва ҳаётимизга тадбиқ қилиш лозимлигини ёзган бўлсам, бунинг учун шок терапиясига асосланган ҳамлалар қилиш кераклигини ҳам кўп марта гапирганман ва ёзганман.

Кеча уйимдаги меҳмондорчиликда ҳам мезбонларга хос бўлган ўта илтифотчиликни четга суриб, меҳмонлар билан шок терапияси усуллари доирасида суҳбат қилдим. Шундай қилмасам эди, тажрибамдан биламанки, кечаги йиғилиш ош ейишдан бошқа нарса бўлмай қоларди.

Мен гапирган гапларнинг мазмуни шундай бўлди.

Ҳар қандай мамлакатда мавжуд режим диктатурага қанчалик яқин бўлса, ҳуқуқ ҳимоячилари билан сиёсий мухолифат ўртасидаги фарқ шунчалик кам бўлади. Ўзбекистонда режим диктатурга жуда яқин. Шунинг учун бизда мухолифатчилар билан ҳуқуқ ҳимоячиларининг фарқи бўлмаслиги керак. Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракати бирликчилар тарафидан айнан шу ғоя асосида яратилган. Биз шу йўл билан оғир даврда “Бирлик”ни сақлаб қолдик ва биринчи имкон бўлиши билан уни партия сифатида қайта тикладик.

Ҳозир эса, айниқса, Суръат Икромов ва Суҳроб Исмоилов мансуб бўлган гуруҳлар нафақат демократик мухолифатдан нарироқ туришга интиладилар, кўп ҳолларда мухолифатга душманга қарагандек қарайдилар. Бу - мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган нарса ва тузатилиши керак. Бу айнан ҳукуматнинг истаган нарсаси бўлгани учун, бу ерда ҳукуматнинг ҳам қўли борлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу - демократияга нисбатан хоинлик, қабиҳликдир. Агар бундан тўғри хулоса чиқарилмаса, бу одамлар ҳам “Эрк” партиясининг 53-54-чилари каби авваломбор менинг, вақти келиб жамиятнинг тепкисини оладилар ва 53-54-чилар каби тарих ахлатхонасига улоқтириладилар.

Мухолифат ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳақида гапирганда қуйидагича таққослаш муҳим. Агар ҳуқуқ ҳимоячиларини олов чиққан жойни кўрганда қўнғироқ чалаётганлар деб ҳисобласак, ўт ўчирувчилар – мухолифатдир. Агар мухолифат бўлмаса, ҳуқуқ ҳимоячиларининг қўнғироқ чалишидан нима фойда бор? Бугунги шароитда фақат ўт ўчирувчиларда бўладиган махсус жиҳозларсиз, атрофдаги одамлар тўпланса ҳам, ўтни тезда ўчиролмайдилар. Қўнғироқ чалувчилар эса, бироз муболаға билан айтсак, бутун умр ҳеч ким эшитмайдиган қўнғироқни чалиб юраберадилар. Масалан, Суръат шундай иш билан овора бўлиб умрини ўтказмоқда.

Тўғри, бугун ўт ўчирувчиларнинг ўзи, яъни сиёсий мухолифат кучсиз, унинг ўзи ҳукуматнинг мудҳиш босими остида. Демак, ақли бор ҳуқуқ ҳимоячилари сиёсий ҳуқуқларни, сиёсий мухолифатнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишни биринчи вазифалари сифатида кўришлари керак. Хуллас, қайси тарафдан қараманг, ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат бир тану бир жон бўлиши керак.

Ҳар қандай мамлакатда турли гуруҳлар ўртасида, масалан, мулкчилик масаласида муаммолар бор. Муаммолар қонунлар доирасида ҳал этилиши керак. Тўғри, коррупция туфайли, коррупция эса ҳамма ерда бор, ривожланган демократик давлатларда ҳам қонунлар ҳар доим адолатга хизмат қилавермайди, лекин, адолат учун кураш йўлида принципиал тўсиқ йўқ. Ошкоралик ҳам адолатнинг ғалабаси учун катта дастак бўлади. Шунинг учун, ҳеч бир мамлакатда ҳуқуқ ҳимоячилари манфаат гуруҳлари ўртасидаги "жангларга" аралашмайдилар.

Мухолифат ва ошкоралик бор ерда коррупция кескин озаяди, ҳуқуқ устиворлиги учун мустаҳкамроқ замин яратилади. Демак, яна ўша фикрга қайтамиз. Биринчи навбатда мухолифатни расмий сиёсат майдонига чиқариш, уни расман тан олиниши учун курашиш лозим.

Аммо, айнан шу масалаларда, яъни мухолифатга яшаш учун имкон бериш, ошкораликни бўғмаслик масалаларида, Ўзбекистонда ҳеч қандай қонунлар ишламайди, ҳукумат давлатнинг бутун имкониятларини ишлатиб, адолат йўлини тўсади. Ман шу ер ҳуқуқ ҳимоячиларининг фаолият майдонидир, мана шу ерда улар қўнғироқларини чалишлари керак. Аммо, “Эзгулик”дан бошқа ҳеч бир ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот шу оддий ҳақиқатни тушунмаябди.

Елена Урлаева, Суҳроб Исмоилов ва Суръат Икромовлар “Эзгулик” ҳам ҳеч нарса қилолмаяптику, деган гапни гапиришди. Тўғри, бу ташкилот ҳам кўп нарса қилолмаяпти, аммо, сизлар мутлақо ҳеч нарса қилмаяпсизлар, дедим. Ҳамма бир ёқадан бош чиқарса катта натижа бўлади.

Суръат Икромов “Бирлик” ва “Эзгулик”нинг фаолиятида ҳеч қандай натижа кўрилмаятганини гапирганда, кўп марта айтган мисолимни қайтардим. Фараз қилинг, паллали тарозининг бир палласига ҳукумат катта тош қўйди. Биз унинг иккинчи палласига юк қўйиб, масалан, буғдой қўйиб, ҳукуматнинг тошини босишимиз керак. Ҳукуматнинг тазйиқлари остида кураклаб буғдой солишга имконимиз йўқ, доналаб қўямиз холос. Биз бугун буғдой доналарини собитқадамлик билан паллага қўймоқдамиз, яъни натижага эришиш учун иш қилмоқдамиз. Вақти келиб тарози биз томонга бир дақиқада босади, натижа кўринади. Шуни ҳам фарқига бормаётган одамнинг аҳмоқ-ақлсизлигига ҳам мен жавобгарманми, деб қўполроқ ҳам гапирдим.

“Бирлик” ва “Эзгулик” пикет ва шу каби оммавий чиқишларда иштирок этамаётгани ҳам тилга олинди. Менинг жавобим шундай бўлди. Биз ўз вақтида қандай оммавий акцияларга қодир эканлигимизни кўрсатганмиз. Аммо, 53-54 бошчилигидаги хоинлар ёрдамида ҳукумат у ҳаракатларимизни тўхтатган. Халқни қайтадан майдонларга олиб чиқиш осон бўлмайди. Буни тушуниш керак. Биз бунинг устида доим ишламоқдамиз.

Биласиз, “Бирлик”нинг Марказий Кенгаши 2005 йил 30 апрель куни партиямизни рўйхатда олишни пайсалга солаётган ҳукуматга қарши ўша йил 30 май куни 200 кишилик митинг ўтказишга қарор қилди. Июнь охирида 2 минг кишилик, кейинроқ 20 минг кишилик митинг қилиш режамиз борлигини ҳам ҳукуматга билдиргандик. Ҳукуматнинг қандай талвасага тушганини тахмин қилиш қийин эмас.

Мен аминманки, айнан “Бирлик”ни тўхтатиш учун ҳукуматнинг ўзи Андижондаги 13 май воқеаларини даҳшатли қон майдонига айлантирди ва буни баҳона қилиб, у воқеаларга ҳеч бир алоқаси бўлмаган “Бирлик”га қарши репрессияларини ҳам ўта кучайтирди. 30 май куни атрофида ўнлаб одамларимиз қамоқларга ташланди, ўй ҳибсига солинди. Аммо, шу ҳақиқий оммавий чиқишга уринишимизни ҳам бошқа мухолиф ва ҳуқуқ ҳимоячиси гуруҳлар узоқдан томоша қилиш билан чегараландилар.

Сафдошим Носир Зокир айтган гапларим моҳиятан тўғрилигини, аммо одамларни меҳмонга чақириб уларнинг бетига бу қадар шарттаки гаплар айтиш ўзбекчиликка унчалик тўғри келмаслигини гапиргани ва назокатлик кўрсатиш учун бошқаларни ҳимоя қилишга интилганини ҳам билдириш лозим. Мен бу хусусда ҳам доим айтадиган гапларимни такрорладим. Оддий меҳмондорчиликни қўйинг, биз бугун тўйда ҳам азада ҳам миллатнинг тақдирини ўйлашга ва шу каби мавзуларни муҳокама қилишга маҳкуммиз. Бир маҳаллар Улуғбек расадхонасини қурган халқ қўшни мамлакатларда мардикор бўлиш, ҳар ерда таҳқирланиш даражасига тушиб қолгани бизни шундай бўлишга мажбурлайди ҳам.

Бошқа бир сафдошим Руҳиддин Комилов билан яккама-якка суҳбатлашиб ҳам олдим. Чунки, у “Бирлик” Марказий Кенгашининг аъзоси бўлса ҳам, сўнгги йилларда фаолиятимиздан четта қолмоқда. Юқорида номи тилга олинган мақоламдаги маъсулият масаласини ҳам эслатиб, уни Тошкент шаҳар ташкилотимизнинг фаолиятини жонлантиришда иштирок этишга чақирдим, унга бир қатор маслаҳатлар бердим.

Ҳамманинг иштирокидаги бахс-суҳбат давомида кўтарлиган маслалар бўйича, ўзбек жамиятини қўйиб турайлик, мухолифат ва ҳуқуқ ҳимоячилари ичида ҳам, кўпчилик мен каби ўйлайди, деб ҳисобламаслигимни алоҳида урғуладим. Айнан мен каби ўйлайдиганлар ҳали озчилик бўлгани учун аҳволимиз аянчли эканлигини, аммо пировардда, тарихда кўпинча бўлгани каби, айнан камчиликнинг фикри ғолиб чиқишига ишонишимни билдирдим.

Яна шу нарса маълум бўлдики, меҳмонларнинг ҳеч бири чет элда яшайдиган мухолифатчилар тарафидан яратилан сайтларни, уларни Ўзбекистонда очиш мумкин бўлмаганлиги сабабли, мутлақо ўқишмас экан. Бу факт ҳам менинг “Ҳаракат” журналини қоғозда чиқариб Ўзбекистонда тарқатиш ғоям энг қанчалик тўғри бўлганлигини кўрсатади. Ҳозир ўзбек мухолифатчилари ичида айнан “Ҳаракат” журналида кўтарилган мавзулар ҳукмрон бўлгани учун “Бирлик” Партияси Ўзбекистонда энг кучли, менга кўра, ягона мухолифат партияси бўлиб қолмоқда.

Аминманки, менинг уйимда бўлиб ўтган кескин руҳдаги бу тортишишлар ҳаммага фойдали бўлди ва ҳамманинг хотирасида узоқ вақт қолади.

18:30 - Авф чиғириғи: сиёсий маҳбусларга мурувват тегадими? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи № 42, 02.09.2008)

“Эзгулик” жамиятнинг бу упресс-релизида Олий Мажлис Сенати тарафидан мамлакат мустақиллигининг 17 йиллиги муносабати билан эълон қилиган Амнистия ҳақидага қарори танқидий таҳлил қилинади ва Амнистия акти Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсий жиҳатдан ижобий қадами, деб бўлмаслиги алоҳида урғуланади.

Сенатнинг Амнистия қарорида ижтимоий хавфи катта бўлмаган, илк марта жиноятга қўл урган, муассасаларда жазони ўташ қоидаларини бузмаганлар ва кексалар жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилиши айтилган. Демак, майда жиноятлар содир этган, айни пайтда сиёсий ёки бошқа жамоатчилик ишларида фаол иштирок этмаган, ҳукуматнинг назарига тушмаган шахслар мурувватга лойиқ, аммо ижтимоий хавфи бўлган қонунбузарликлар содир этилган кишилар кечирилмайди. Айтайлик, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумига тажовуз қилганлар, Президент шахсини бадном қилишга уринганлар, давлат ва жамият манфаатларига қарши жиноятлар содир этганлар...

Ана шу иддаонинг ўзиёқ сенатнинг Амнистия ҳақидаги қарори тўла кечиримлилик, бағрикенгликка асосланмаганини кўрсатмаяптими?! Модомики, сенат қарори халқнинг бағрикенглиги ифодаси экан, авфга лойиқ жиноятларни таснифлашга не ҳожат?!

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Мавжуда Ражабованинг “Амнисти қарори амалиёти асосан судларга берилиди, уни қайси маънода қўллашни кўпроқ судьялар ҳал қилади,” деган сўзларини ҳам танқид қилган “Эзгулик” жамияти қуйидаги мутлақо тўғри саволни ўртага қўяди: “Тўла коррупция ботқоғига ботиб бўлган, аксарият ҳолларда ҳукуматнинг сиёсий буюртмаларини адо этаётган судлар қарордан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслигига кафолат борми?”

Мазкур пресс-релиз қуйидагича тамомланган:

“Эзгулик” судлар томонидан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар сифатида малакаланган қонунбузарликлар содир этган, айни пайтда сиёсий фаолияти учун қамоқда ўтирган шахсларни озод қилишни талаб қилиб келди. Мазкур талабномалар, чақириқлар муаллақ қолиб келаётган экан, сиёсий маҳбусларга Амнистия қўлламаслик учун жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти томонидан уларни қоидабузарга чиқариш анъанаси шаклланди. Айни пайтда авф ҳақидаги қарорларга шаксиз жазони ижро этиш муассасасида маҳбуснинг “ўзини тутиши”и билан боғлиқ талаб киритилмоқда. Мазкур узвий боғлиқлик Ўзбекистон ҳукуматининг айнан сиёсий маҳбусларга қаратилган сиёсати эканини эътироф этмоқ керак.

Жамиятимиз Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ҳамда Адлия вазирлиги ва бошқа мутасадди органларни ҳукумат сиёсий маҳбус эканини тан олмай келаётган, айни пайтда сиёсий, ҳуқуқ ҳимоячилиги фаолияти учун жазо ўтаётган шахсларни озод қилишга чақиради. Мазкур чақириққа илова қилинаётган рўйхатдаги ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва мухолифат вакиллари энг камида мурувватга лойиқ, авфга сазовор. Зеро, халқимизнинг бағрикенглиги, кечиримлилиги, сенаторлар талқин этаётганидек, жиноятларни таснифламайди, одам ажратмайди.

“Эзгулик” жамиятининг бу чақириғига қамоқда ётган ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва мухолифат вакилларининг рўйхати илова қилинган:

1. Исроилжон Холдоров, «Эрк» партияси Андижон вилояти бўлими раиси
2. Абдурасул Худойназаров, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ангрен шаҳар бўлими раиси
3. Муҳаммадали Қорабоев, “Бирлик” партияси Наманган вилояти бўлими раиси
4. Мамаражаб Назаров, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Зарбдор тумани бўлими раиси
5. Дилмурод Муҳитдинов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марҳамат тумани бўлими раиси
6. Аъзам Фармонов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли
7. Алишер Кароматов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли
8. Санжар Умаров, “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси раҳбари
9. Насим Исоқов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли
10. Мурод Жўраев, Ўзбекистон Олий кенгаши собиқ депутати
11. Мамадали Маҳмудов, ёзувчи
12. Ғайрат Михлибаев, журналист
13. Ҳабибулла Оқпўлатов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли
14. Абдусаттор Ирзаев, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли
15. Аъзам Турғунов, “Мазлум” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси
16. Солижон Абдураҳмонов, Халқаро инсон ҳуқуқлари жамияти Қорақалпоғистон бўлими раиси, журналист
17. Норбой Холжигитов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли
18. Юсуф Жумаев, Халқ шоири