22 January 2014
20:25 - USAID мулозими Тошкентга келди

АҚШнинг малакатимиздаги элчилиги матбуот хизмати 22-27 январь кунлари Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлигининг Марказий Осиё республикалари бўйича янги минтақавий директори Жонатан Эддлтон Ўзбекистонга ташрифи ҳақида хабар тарқатди. Маълумотда ацтилишича, Ўзбекистонга илк бор келган жаноб Эддлтон Ўзбекистон ҳукуматидаги мулозимлар, шунингдек, хусусий сектор, маҳаллий ННТ ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан кенг кўламли икки томонлама масалаларни муҳокама қилади. “Элчи Эддлтон ваколатли вазир мақомига эга ташқи ишлар хизматидаги катта мулозим саналади. У АҚШнинг Монголиядаги элчиси (2009-2012) ҳамда Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида (2012-2013) АҚШ ҳкумати вакили бўлиб хизмат қилган. Шунингдек, у USAIDнинг Европа Иттифоқидаги вакили ҳамда USAIDнинг Покистон, Камбоджа ва Монголиядаги минтақавий директори ва Иордания, Жанубий Африка ва Ямандаги дастурлари раҳбари лавозимида фаолият олиб борган” дейилади элчихона хабарида.