22 January 2014
19:33 -
Тошкент механика заводи ташкил қилинганди, унга янги раҳбар тайинланди, “самолётсозлик саноатимиз” йўқ бўлдими?

Ўтмишда номдор бўлган мазкур заводга 2012 йилга қадар Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ раҳбари Ўткир Султонов раҳбарлик қилди ва мазкур завод шу йили банкрот деб эълон қилинди. Ташқи бошқарув тайинланган завод икки йил давомида механика заводига айлантирилиб, унинг тимсоли бўлган Авиасозлар кўчасидаги самолоёт макети олиб ташланди.
Совет КГБси тарафидан Ўзбекистоннинг бошига ўтқазилган Ислом Карим каби соддаларга тушунтириш керакки, Совет даврида Тошкентда русларнинг самолётлар йиғадиган заводи борлиги Ўзбекистонда самолётсозлик саноати бор дейишга асос бўлолмагани каби, ҳозир Андижонда америкаликларнинг автомобиль йиғадиган заводи ишлаётгани Ўзбекистонда автомобилсозлик саноати бор дейишга асос бўлолмайди. Америкаликлар биз билан алоқани узса, автомобиль ҳам йиға олмай қолаверамиз.
Шундай экан, Ўзбекистонни ривожланган давлатга айлантириш учун инқилобий стратегиялар устида иш олиб бориш керак. Бунинг иккита йўли бор. Биринчиси – ҳокимиятга “Бирлик” Партиясининг келиши, иккинчиси – иқтисод нималигини ҳам тушунмайдиган Ислом Каримни бир неча йилга Нурсултон Назарбой олдига стажировкага юбориш.