15 January 2014
23:11 - Қирғизистон ўзбекларининг пойтахти Ўшда янги ҳоким ҳам қирғиз

Бугун эрталаб Ўш Шаҳар Кенгаши шаҳар ҳокимини сайлади. Кечаги хабаримиздан маълумки, бу лавозимга икки номзод кўрсатилган – аввалги ҳоким, қирғиз фашистларининг етакчиси Мелисбек Мирзаакметов ва Шаҳар Кенгашида кўпчилик коалицияси тарафидан кўрсатилган Айтмамат Кадирбаев.

Расмий хабарларда айтилишича, 25 овоз олган Айтмамат Кадирбаев Ўш шаҳрининг янги ҳокими бўлди. Мелисбек Мирзаакметовга 19 киши овоз берибди, 1 бюллетень бекор қилинибди.

Ўша заҳоти аввалги ҳокимнинг тарафдорлари норозилик митинги бошлашди. Бир неча юз кишидан иборат тўда сайлов натижаларини тан олмаслигини билдириб, ҳокимлик биносига бостириб киришга ҳам ҳаракат қилишди. Мелисбек Мирзаакметовнинг ўзи уларни тўхтатди, кечга яқин митингчилар тинчгина тарқашди.

Қирғизистоннинг марказий ҳукумати қирғиз фашистларини жиловлаш учун иш бошлагандек кўринмоқда. Аммо, бу оддийгина ҳийла. Мақсад, ўзбеклар ичидаги норозиликнинг, айниқса, Ўзбекистон ичидаги ўзбеклардан чиқиши мумкин бўлган норозилик овозларининг олдини олиш. Қирғизистон ҳукуматининг ҳам, қирғиз халқининг ҳам, Қирғизистон номли давлатнинг жанубий қисмини ҳақиқий эгаси бўлган ўзбеклар билан ҳисоблашиш нияти йўқ.



Ўзбекистон давлат сифатида Қирғизистондаги ўзбекларнинг ҳимоясига очиқча чиқмагунча ҳеч нарса ўзгармайди. Бунинг учун, авваламбор, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳокимлик қилаётган тожиклар режими ағдарилиши керак.