26 August 2008
03:00 -
17:30 - Россия империяси Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллигини тан олди ва ўз ўлимига йўл очди 8:30 - Ўзбекистонда мисли кўрилмаган конференция (“Эзгулик” жамияти матбуот марказининг хабари, 26.08.2008)

17:30 - Россия империяси Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллигини тан олди ва ўз ўлимига йўл очди
Кеча Россия Федерацияси парламентининг юқори ва қуйи палаталари бўлмиш Федерация Кенгаши ва Давлат Думаси Абхазия билан Жанубий Осетиянинг мустақиллигини тан олишга чақиргандан кейин, бугун президент Дмитирий Медведев бу икки мамлакатнинг мустақиллигинпи тан олувчи фармонга имзо қўйди.
Тошкент вақти билан соат 16:00 да (Москва вақти билан соат 15:00) Дмитирий Медведев давлат телеканалларио орқали бу хусусда расмий баёнот берди.
Россиянинг ўзидан бошқа ҳеч ким учун ҳуқуқий маъноси бўлмаган бу қарор охирги йилларда дунёда бўлаётган геополитик ўзгаришларнинг яна бир босқичига нуқта қўйди, дейиш мумкин. Москва ғазаб ва алам ичида чуқур ўйланамаган қадамлар қилишга бошлади ва бутун дунё, биринчи навбатда, Ғарб билан очиқдан-очиқ конфронтация қилиш йўлига ўтди.
Аслида, сўнги йилларда Ғарб ҳам Россия ҳам ўзаро муносабатларда ёлғондакам ўйин олиб боришаётган эди. Вазиятнинг очиқланиши бор муаммоларни ечиш учун фойдали бўлса керак. Энди дунё Россияни жиловлаш учун бел боғлайди, бу янги совуқ урушнинг натижаси - СССР парчаланганидан кейин Россиянинг иккинчи мағлубияти ва империя сифатида ўлиши бўлади.
Воқеаларга уч босқичли қараш керак: яқин муддатли, ўрта муддатли, узоқ муддатли. Яқин муддат ичида қутурган Россия ҳамма қўшни мамлакатларга, хусусан, собиқ Совет жумҳуриятларига (Болтиқ бўйи жумҳуриятларидан ташқари) кучли босим уюштириб, ҳамма ерда демократиянинг ривожланишини секинлаштиришга ва ҳатто орқага кеткизишга эришади. Бу муддат бир неча ойдан бир неча йилгача чўзилиши мумкин. Ўрта муддатда вазият стабиллашиб, 5-10 йиллик мувозанат ўрнатилади. Узоқ муддатда эса, бу совуқ уруш ҳам рус империясининг мағлубияти ва унинг парчаланиши билан тугайди.
8:30 - Ўзбекистонда мисли кўрилмаган конференция (“Эзгулик” жамияти матбуот марказининг хабари, 26.08.2008)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 15 октябрида Марказий Осиё мамлакатлари ҳуқуқ ҳимоячилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва нодавлат-ноҳукумат ташкилотлари вакиллари иштирокида конференция ўтказишни режалаштирган.
2008 йилнинг 1 январидан амалга киритилган Ўлим жазосини бекор қилиш ҳамда қамоққа олиш учун санкцияларни судларга ўтказиш ислоҳотига бағишланган конференцияга Адлия вазирлиги, Република Бош прокуратураси, Олий суд, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий маркази сингари маҳаллий идоралар, шунингдек, қўшни мамлакатлардан эксперт ва ҳуқуқ ҳимоячилари чақирилган.
Жамият Устав фаолиятига мувофиқ ўтказилаётган мазкур конференция кун тартиби ҳақида тегишли тартибда ахборот бериш учун Адлия вазирлигига Конференция иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати, кун тартиби ҳамда конференцияга тааллуқли барча маълумотлар тақдим этилди.
Ҳолбуки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Адлия вазирлигида 2003 йилнинг 19 февралида 536-сонли рақам билан рўйхатга олинган Устави қонун доирасидаги ҳар қандай тадбирни ўтказиш ҳуқуқини беради. Аммо Ўзбекистон Адлия вазирлининг қонун талабларини бузиб, жамиятнинг ҳаттоки ички мажлислари ўтказилишига қаршилик кўрсатиб келиши олдиндаги конференциянинг ўтказилишига шубҳа уйғотмоқда.
Шунга қарамай жамият Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 60 йиллиги тантаналари арафасида рамзий бўлса-да, мамлакатимиз тарихига ҳуқуқий соҳадаги инқилобий ислоҳот бўлиб кирган ўлим жазосининг бекор қилиниши ҳамда Хабеос корпус ислоҳоти моҳиятини оммага етказиш, тадқиқ этиш мақсадида конференцияни ўтказишга ҳаракат қилади. Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти идораларини тадбирни ўтказишга кўмак беришга чақиради.