13 January 2014
23:26 - Янги миршаббошига яна бир лавозим тортиқ қилинди
Бир ой муқаддам тайинланган Ўзбекистон Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев Ўзбекистон Шарқ якка курашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази раиси этиб сайланибди. Бу ҳақда бир қанча маҳаллий ахборот воситаларида хабар қилинади. 10 йилдан бери Аҳад Носиров деган шахс бошчилик қилиб келган марказ ўз атрофига 30 та федерацияни бирлаштирган.

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда Шарқ якка курашлари билан 160 минг атрофида киши шуғулланади, мураббийлар сони 1800 дан зиёд экан. Аҳмадбоевнинг ўзи ҳам бекорчи пайтларини ана шу марказ ишини ривожлантиришга сарфламоқчи эмиш.