22 August 2008
03:00 -
22:30 - Тошкентда кучли ер силкиниши, Самарқандда портлаш 18:30 - Пўлат Охун Бишкекни тарк этиб, Европага етиб келди 11:00 - “Ҳаракат” сайти маъмурияти: Артур Таймазовни олтин медаль билан табриклаймиз 10:00 - Ўзбекистон келажаги буюк д

22:30 - Тошкентда кучли ер силкиниши, Самарқандда портлаш
Бугун кун тушдан оққанида Тошкентни кучли зилзила ларзага келтирди. Расмий маълумотда 6 балл (12 баллик шкалада) экани айтилаётган ер силкинишининг маркази Тошкентнинг Назарбек даҳасидир. Зилзиладан кўпчилик хонадонлар муайян даражада зарар кўрди, шаҳардаги эски иморатларга дарз кетди. Силкиниш гувоҳи бўлган мухбираларимизнинг таъкидлашича, зилзила пайтида кучли гумбурлаш овози эшитилди. Лекин, зилзила туфайли ҳеч ҳалок бўлмаган.
Кеча тунда эса Самарқанд шаҳридаги ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидан бири портлаб кетди. Автомабилларга газ қуювчи шахобчалардан бирида чиққан учқун туфайли катта цистернага ўт кетди ва портлаш натижасида бир киши оғир жароҳат олди. Шаҳобчага яқин хонадонлардан бири вакилининг айтишича, уларни тезлик билан кўчиришган. Портлаш Улуғбек расадхонасига ҳам жиддий талофат етказган.
18:30 - Пўлат Охун Бишкекни тарк этиб, Европага етиб келди
Ўзбекистон ҳукумати мамлакат қонунларини қўпол равишда бузиб, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охунни Ўзбекистон фуқаролигидан чиқаргани ва уни мажбурлаб норасмий шаклда Қирғизистонга чиқариб юборгани аввалги хабарларимиздан маълум. Қирғизистон ҳукумати бу каби воқеаларда Ўзбекистон олдида тиз чўкиб иш қилаётганини ҳисобга олиб, “Бирлик” раҳбарияти бу масалани ҳал қилиш учун Пўлат Охун Қирғизистонда туриб курашишини маъносиз деб топди ва бугун эрталаб Пўлат Охун Бишкекни тарк этиб, Европага етиб келди. Тошкент вақти билан кеч соатларда у оиласи яшаётган Швециянинг Хелсинборг шаҳрига етиб келади.
Пўлат Охунга нисбатан адолатни тиклаш масаласида БМТнинг тегишли ташкилотлари орқали кураш олиб бориш режалаштирилмоқда.
11:00 - “Ҳаракат” сайти маъмурияти: Артур Таймазовни олтин медаль билан табриклаймиз
Кечаги хабарларимизда ўзбекистонлик спортчи Артур Таймурозовнинг эркин кураш бўйича оғир вазнда Олимпиада чемпиони бўлиб, Ўзбекистонга биринчи олтин медаль келтирганини билдиргандик. Бу спортчининг ғалабаси мақтовга сазовор ва биз ҳам уни бу юксак ғалаба билан табриклаймиз.
Хабаримизда бу ғалаба нопок йўл билан қўлга киритилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилувчи сатрлар ҳам бор эди. Бу каби тахминлар энг камида қандайдир кучли аргументларга асосланиши керак. Кўринишидан, бундай тахмин учун арзигулик асос йўқ. Биз эълон қилиниб бўлган хабарларга оид сайтимиздаги хатоларни ёки янглишликларни (имло хатоларидан ташқари) вақтни орқага буриб тузатиб қўймасадан, кейин изоҳ беришни одат қилганмиз. Ҳозир ҳам шундай қилиш билан чекланмоқчимиз.
10:00 - Ўзбекистон келажаги буюк давлатми?
Ваақтинча Нью-Йоркда яшаётган ва “Бирлик” тарафдори эканлигини алоҳида урғулаган Шоҳруҳ Низомхўжаев сайтимизга “Ўзбекистон келажаги буюк давлатми?” номли мақоласини юборибди.
Бу мақола сайтимиздаги маълум бўшлиқни тўлатишга хизмат қилади, десак ҳам бўлади. Бу бўшлиқ иқсодий соҳага оиддир. Аввалари Тоҳир Нур исмли мухбиримизнинг қисқа комментарийли хабарлари, яқинда сайтимизда эълон қилинган Алишер Сорбоннинг рус тилидаги “Каримовнинг навбатдаги латифаси” номли мақоласини ҳисобга олмаса, Ўзбекистондаги иқтисодий аҳволга бағишланган аналитик материаллар сайтимизда деярли йўқ.
Шу сабабли Шоҳруҳ Низомхўжаевнинг мақоласини сайтимизнинг “Актуал мавзу” бўлимида эълон қилиш билан бир қаторда, шу мавзуда қалам тебратувчиларни биз билан ҳамкорлик қилишга чақирамиз.