08 January 2014
21:27 - Ўзбекистон “қора бозори”да АҚШ долларининг кўтарилиши рекорд даражага етди
Бугун мамлакатдги “қора бозор”ларда АҚШ долларининг 100 талик купюраси 290 000 сўмга харид қилинди. Саррофларнинг таъкидича, сўнгги кунларда бу миқдор яна ҳам кўтарилиши мумкин. Янги йил арафасида тушиши кузатилган АҚШ доллари қийматининг ошишига мамлакат бозорларига импорт товарларининг кириши кўпайгани сабаб бўлган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган расмий курсда эса 100 АҚШ доллари 223 800 сўмни ташкил қилади.