20 August 2008
03:00 -
23:00 - Турция разрешила трем кораблям США пройти через Черное море к Грузии 22:30 - “Бирлик” фаоли, ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Муҳиддиннинг оиласига ёрдам уюштирилди 18:00 - Белорусияда мухолифатчилар озод қилинди,
23:00 - Турция разрешила трем кораблям США пройти через Черное море к Грузии

Турция одобрила транзит через Черное море американских кораблей с гуманитарной помощью для Грузии.

«Турецкое правительство позволило трем военным кораблям США пройти через Черное море, чтобы доставить помощь пострадавшим в Грузии», - говорится в сообщении госдепартамента Соединенных Штатов. // Associated Press

22:30 - “Бирлик” фаоли, ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Муҳиддиннинг оиласига ёрдам уюштирилди

Шу йил 15 июлда сайтимизда андижонлик бирликчи Акбарали Орифнинг қаламига мансуб “Халқаро ташкилотларнинг ёрдами қандай тақсимланади ўзи?” номли мақолада ҳукуматнинг тазйиқи остидаги ўзбек демократларига ёрдам беришни ният қилган ташкилотлар Европада ҳам тузилгани, улар турли манбалардан маблағ топсалар ҳам, уни қандай ишлатаётганлари мавҳум қолаётганини ёзганди. Мисол сифатида, ўзини шундай ташклотлардан бирининг раҳбари деб эълон қилган Надежда Отаевa ҳозир қамоқда ётган андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Муҳиддин ва унинг оиласига ёрдам бермагани тилга олинганди.

Ҳозир маълум бўлишича, бундай “ташкилот”ларнинг ёрдамини кутиш фойдасизлигини тушуниб етган бир гуруҳ андижонликлар ўзлари маблағ тўплаб, Дилмурод Муҳиддиннинг оиласига жўнатишган. Яқинда Дилмуроднинг отаси Навоий вилоятидаги қамоқхоналардан бирида жазо муддатини ўтаётган ўғли Дилмурод билан учрашиб келган. Ўзбекистон қамоқхоналаридаги умумий аҳволдан келиб чиқсак, унинг аҳволи яхши эканлиги маълум бўлган. Дилмуроднинг ўзи ва отаси чет элдаги андижонликларга уюштирган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, Дилмурод Муҳиддин ҳам “Бирлик” Партияси ҳам “Эзгулик” жамиятнинг фаоли. У “Бирлик” Партиясининг Андижон хунрезлигини қораловчи баёнотини тарқатишда айбланиб, 2005 йил июнь ойи бошларида ҳибсга олинган ва 2006 йилнинг 12 январида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман судининг ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Айни айб билан судланган бошқа бирликчила Ҳамдам Сулаймон, Акбкрали Ориф, Мусажон Бобожон ва Нурмухаммад Азиз шартли ҳукм билан озод қилингандилар.

Алоҳида айтиш керакки, Дилмурод Ўзбекистонда фақат сиёсий айблар билан қамалган бирдан-бир маҳбусдир.

18:00 - Белорусияда мухолифатчилар озод қилинди, сиёсий муҳит юмшамоқдами?

Бугун Белорусияда мухолифатнинг икки вакили қамоқ муддати тугамасдан озод қилинганлиги дунё ахборот воситалари томонидан билдирилди. Булар – Сергей Парсюкевич (Ишбилармаонлар ҳаракатининг лидери) ва Андрей Ким (Ёшлар ҳаракатининг лидери). Бу иккала сиёсатчи ҳам президент Лукашенконинг сиёсатига мухолиф эдилар. Бир неча кун аввал Социал-демократик “Громада” партиясининг фахрий раиси, 2006 йилдаги президент сайловларида номзод сифатида иштирок этгган Александр Козулин ҳам озод қилинганди.

Бу воқеалардан келиб чиқсак, Белорусияда сиёсий муҳит юмшамоқдами? Мамлакатнинг авторитар президенти Лукашенко демократия томон қадамлар қилмоқчими?

Бу саволларга ҳозирча “йўқ” деб жавоб беришга тўғри келади. Ғарб давлатлари билан алоқалари мутлақо бузилган Лукашенко Россия билан тарангроқ вазиятда. Шу сабабли, у ўзига бўлган ташқи дунёнинг босимини камайтириш мақсадид “сийсий муҳитни юмшатиш” ўйини қилаётган бўлса керак. Нима бўлганда ҳам, демократик мухолифат бундай ўзгаришлардан усталик билан файдаланиши лозим.