17 November 2013
13:23 -
Интернет тармоғи орқали таҳқирлаш ва туҳматга қарши чоралар, парламент муҳокамасида
14 ноябр куни Швеция ҳукумати, давлатнинг парламенти Риксдакга (Riksdag) “Интернет орқали ҳақоратланган, туҳмат (бўҳтон)га учраган ва қадр қиммати камситилган шахсларни процессуал ҳуқуқларини кучайтириш”га қаратилган қонун лойиҳасини муҳоқама учун киритди.
Бу қонун лойиҳасида жуда муҳим ўзгаришлар кўзда тутилган. Аввалги қонун амалиёти бўйича интернет орқали ҳуқуқлари поймол қилинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ўзларига юклатилган эди, улар судга шахсан ўзлари мурожаат қилиб барча процессуал ишларни юритиш ва суд ҳаражатларни ўзлари кўтаришга мажбур бўлганлар.
Янги қонун лойиҳаси бўйича эса интернет орқали ҳуқуқлари поймол қилинган шахслар энди прокурорга мурожаат қилиш имкониятига эга бўладилар ва прокурор уларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судга мурожаат қилади, бу эса барча процессуал ишларни юритиш ва суд ҳаражатларни қоплаш давлат томонидан таъминланишига олиб келади.
Бу қонун лойиҳаси парламентдаги барча партиялар тарафидан қўлланилиши кутилмоқда, чунки интерент орқали маълумот тарқатиш жуда осон бўлганлиги учун турли хил масъулиятсиз шахслар ва интернетдаги ахборот воситалар томонида ҳеч қандай жазосиз одамларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш ва қадр қимматини камситиш ҳолатлари жуда кўп учрамоқда.
Маълумки, ўзбек мухолифатини ичида ҳам бир бирини ҳақоратлаш, бўхтон қилиш, қадр қимматини камситиш холатлари тез тез учраб туради ва баъзи мухолифатчилар ўзларини химоя қилиш учун суд идораларга мурожат қилган ҳоллари ҳам бўлган.