16 August 2008
03:00 -
22:30 - Гуржистон ва Россия уруш ҳолатидан расман чиқди, амалда нима бўлиши ҳали номаълум

Бугун Россиянинг президенти Дмитирий Медведев гуржи-осетин конфликтини тинч йўллар билан ҳал этиш режасини имзолади. Расмий номи қандай эканлиги ҳеч қаерда тилга олинмаган бу ҳужжатни кеча Гуржистон президенти Михаил Саакашвили, ундан аввал жанубий Осетия ва Абхазиянинг раҳбарлари ҳам имзолагандилар.
Франция президенти Саркози томонидан тайёрланиб, конфликтда иштирок этаётган тарафларнинг фикрлари билан тузатилган бу ҳужжат қуйидаги олти пунктдан иборат:
- Куч ишлатишдан воз кечиш;
- Ҳарбий ҳаракатларни тамомийла тўхтатиш;
- Гуманитар ёрдам учун йўлларни очиш;
- Гуржистон ҳарбий кучларини доимий жойларига қайтариш;
- Россия ҳарбий кучларини уруш бошланмасдан олдинги жойларига қайтариш;
- Абхазия ва Жанубий Осетиянинг хавфсизлик ва барқарорлиги бўйича халқаро кафолатлар бериш.
Бу ҳужжатнинг имзоланиши Россия билан Гуржистон ўртасидаги урушнинг расман тўхтатилганини билдиради. Аммо, Ғарб давлатлари, биринчи навбатда, АҚШнинг босими остида Россия томонидан имзоланган ҳужжат урушни амалада тўхтатмайди, уни кескин чегаралайди, холос.
Руслар охирги ҳафта ичида Шимолий Осетия ва Абхазиядан ташқарида Гуржистоннинг маълум ҳудудларини босиб олгандилар, уларни осонликча ташлаб кетмасликлари аниқ. Шу маънода, Гуржистон томонидан бошланган бу можаро Гуржистоннинг зарарига, Россиянинг фойдасига бўлгандек кўринади. Аммо, аслида ундай эмас.
Бу урушни ютган тараф Гуржистондир. Чунки, унинг бир қисм ҳудудлари (Абхазия ва Жанубий Осетия) шундоқ ҳам русларнинг қўлида бўлиб, руслар у ерлардан ҳеч қачон чиқиб кетмасликларини ҳар бир ақли расо одам тушунарди. Аммо, русларнинг у ерда бўлиши тинчликни сақлаш миссияси деб ҳисобланарди, Гуржистон ва дунё тарафидан ҳам айнан шундай қабул қилинарди, табиий, мажбуран қабул қилинганди.
Ҳозир эса, руслар гуржилар тарафидан агрессор деб эълон қилинди. Абхазия ва Жанубий Осетия расман Гуржистоннинг ҳудудий қисми ҳисоблангани туфайли, бу ўзгариш урушнинг асосий натижасидир.
Яъни, Абхазия ва Жанубий Осетия феълан Россиянинг бир қисми бўли қолган эди, шунайлигича қолди, аммо, энди руслар агрессор. Бутун дунё, биринчи навбатда Ғарб, Гуржистонни ҳимоя қилиш йўлига ўтади.
Табиий, русларнинг кучи етса бутун дунёга ҳам тупурадилар, аммо шароит мутлақо ўзгарди. Михаиил Саакашвилининг бу ўйини Россияни шунчалик дарғазаб қилмоқдаки, унинг расмийлари, ҳатто Влаадимир Путин ва Ташқи ишлар вазири Лавров, маданиятсизлик билан Саакашвилини ҳақорат қилишдан ҳам ўзларини тўхтата олмаяптилар. Бу ғолибларнинг эмас, айнан мағлубларнинг тепкиси.
Бу кичкина урушнинг баъзи ташқи натижалари ҳам ҳозирданоқ кўзга кўрина бошлади. Мана баъзи мисоллар.
Сўнги йилларда Владимир Путинга дўст эканлигини такрорлайвериб ҳамманинг жонига теккан АҚШ президент Жорж Буш 13 августда биринчи марта Россияга қарши чиқиш қилиб, ундан гуржиларга қарши агрессияни дарҳол тўхтатишни талаб қилганди. У бугун ҳам шу руҳда баёнот берди.
Шу пайтгача Польша ҳукумати ўз мамлакати ҳудудида АҚШнинг Ракеталарга қарши мудофаа системасининг элементарини жойлаштириш масаласини ҳал этмасдан чўзиб келарди ва Россия бундан хурсандлигини бекитмаётган эди. Россия Гуржистонга бостириб кириши билан Польша бу масалада розилигини билдирди ва АҚШ билан тегишли ҳужжатларни имзолади.
Россияни Жаҳон Савдо Ташкилотига киритмаслик, уни ривожланган давлатларнинг саммити бўлмиш G-8 дан чиқариш масаласи кун тартибига келди. Сочида бўладиган қишки олимпиада ўйинларини байкот қилиш ҳам ўртага чиқади.
Шу пайтгача Москвага яқинлигини очиқча кўрсатиб келаётган Германия Гуржистондаги уруш бўйича Россияни қаттиқ қоралашга ўтди. Энди Гуржистон билан Украинаниннг НАТОга кириши масаласида ҳам ижобий ўзгаришлар кутиш керак.