18 June 2013
01:00 -
ЕИнинг Марказий Осиё ва МДҲ масалалари бўйича махсус вакили Тошкентга келди

Маълумки, Андижон воқеаларидан кейин. ЕИ Ўзбекистонга қарши санкциялар киритиб, у билан алоқаларини музлатиб қўйганда, "Бирлик" Партияси ЕИ раҳбариятига мурожаат қилган ва диктаторларни изоляция қилгандан кўра, уларни ўз усуллари билан бўлса ҳам мулоқатга тортиш фойдалироқ эканлигини билдирганди. ЕИ ҳозир "Бирлик" таклиф қилган йўлдан бориб, Ўзбекистон режимининг масхарабозлари билан масхарабозлик ўйинлари олиб бормоқда. Мутлақо алоқалар бўлмаганидан кура, шундай масқарабозлик фойдалироқдир, дейди мухбиримиз.
Дарвоқе, ЕИ мулозими шу йилнинг 19 мартида ҳам мамлакатимизга келган, Ўзбекистон ва ЕИ муносабатлари, минтақада баҳсларга сабаб бўлётган гидроэнергетик иншоотлар қурилиши масаласини муҳокама қилгандек бўлиб, Ўзбекистон режими одамларини аҳмоқ қилиб кетган эди. Демак, шу йўналишдаги жараёнлар давом этмоқда.