12 June 2013
07:18 -
Эрдўғон Истанбул намойишчиларнинг вакиллари билан бугун учрашиш олдидан, кеча намойишчиларни куч билан тарқаттирди
Кеча Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон Президент Абдуллоҳ Гул билан унинг қароргоҳида кўришди. Улар ҳеч қандай расмий баёнот тарқатмадилар. Аммо, ҳаммнинг фикрича, улар Истанбулнинг Тақсим майдонида 2 ҳафтадан бери давом этаётган ҳукуматга қарши намойишлар хусусида гаплашишган. Абдуллоҳ Гул бир қатор аввалги чиқишларида намойишчиларга нисбатан тоқатли бўлиш зарурлиги, улар берган сигнал қабул қилинганини айтганди. Эрдоғон эса, асосан намойишчилар орқасида қандайдир кучлар, ҳатто чет элли кучлар турганини гапириб, намойишларни куч билан бўлса ҳам тўхтатишга мойиллигини билдирарди.
Амалда шундай ҳам бўлди. Эрдўғон Президент билан учрашувдан кейин ўз партиясининг марказий қароргоҳида 1,5 соатлик нутқ сўзлаб, тоқатимиз битди, ёки тарқалинг, ёки тарқатамиз деб таҳдид этди. Бироздан кейин полиция кучлари кўз ёшартирувчи газ ва босим остида сепилган сувлар билан Тақсим майдонига ҳужум қилдилар. Намойишчилар ҳам қаттиқ қаршилик кўрсатишди, молотов коктейллари отишди. Туркия матбуотининг ёзишича, Тақсим оловли жанг майдонига айланди.
Жуда кўп одам яралангани, юзлаб одам полиция тарафидан ушлаб кетилгани айтилсада, аниқ рақамлар мавжуд эмас.
Энг қизиғи, Эрдўғон бугун намойичларнинг вакиллари билан учрашиб, уларнинг талабларини тинглашга ваъда берган эди. Тахмин қилиш мумкинки, агар учрашув бўлса, Эрдўғон у ерда кечагидан ҳам агрессивроқ гапиради.
Кўринишидан, Эрдўғоннинг ҳукумати дунёвийчиларга нисбатан тоқатли бўлиш истагида эмас. Уни тушуниш мумкин, дунёвичлар мамлакатнинг исломлаштирилишига қарши, мамлакатни исломлаштириш эса бугун тан олинган Ислом ақидаларига кўра исломнинг асосий йўлидир. Бу ерда компромисс бўлиши мумкин эмас.
Демак, ёки дунёвийчилар исломчиларни Отатурк қилгани каби армиянинг ёрдамида давлат ишларига яна яқинлашмайдиган қилиб қўйишади, ёки исломчилар дунёвийлик тарафдорларини жисмоний йўқ қилиш йўлига ўтишади. Эронда бўлгани каби, қочган қочиб қолади, қолганлар дорга осилади.