10 June 2013
20:00 - Санкт-Петербургда маст ҳолдаги ўзбек, уни ухлатмаётган болаларни ўққа тутти, хотинчалиш ўзбек йигитлари уни олқишлашса керак

Яхшиямки, ўқлар пневмотик пистолетдан отилганди, бунинг устига яхшигана мост бўлган 30 ёшли Бекзоджон Шукуров болаларни нишонга тўғри ололмаган. Рус матбуотининг хабарига кўра, Бекзоджон Шукуров ўзини мардларча тутмоқда ва ҳовлида шовқин қилиб, ўзини ухлатмаган 10 ва 11 ёшли икки хулиганни тинчитиш учун ўқ отганини айтмоқда. Унинг қилган иши қанчалик жиноят эканлигини суд белгилайди. Аммо, ичимиздан шундай мардлар чиққанидан ўзбек миллати хурсанд бўлиши керак.

Бундан роппа-роса 3 йил аввал қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёқиб, Ўзбек аёлларин подалашиб зўрлашганда, туғилмаган Ўзбек чақалоғини она қорнидан суғуриб олиб, бошини копток қилишганда қисиб ўтирган 30 миллион ўзбек миллати ичидан иккита ёш ўрис боласини ўққа тутиш мардлигини топган ўзбек йигити чиқибди. Офарин! Ўзбекларни қашшоқ ва иштонсиз ҳолга туширган Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатни саводсизларча бошқариб, талон-тарож қилишига қарши очиқ гапирадиган битта ҳам ўзбек чиқмас экан, ўша қашшоқ ва иштонсизлардан бир Санкт-Пеербургда икки ёш болани ўққа тутганига хотинчалишга айланган Ўзбекистоннинг ўзбек йигитлари "браво!" десалар ажаб эмас. Ким билади, балки, биз ҳам уларга қўшилишимиз керакмасми?

http://www.tvc.ru/AllNews.aspx?id=274cdd9e-44f0-4f38-a197-5e4c2e54e978