06 June 2013
21:06 - “Бирлик” фаоли Холиқназар Ғанининг турмуш ўртоғи оламдан ўтди
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида яшайдиган “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Холиқназар Ғанининг турмуш ўртоғи бугун оламдан ўтди. Бир неча йил аввал навқирон фарзандидан жудо бўлган Холиқназар ака ва турмуш ўртоғининг қадди букилган эди. Мана энди онахон ҳам оламдан ўтди, тақдирнинг оғир зарбаси Холиқназар ака ва унинг хонадонини яна оғир синовга ташлади.

Марҳума бугуноқ тупроқққа берилди.

Холиқназар акага таъзия изҳор қиламиз. Аяни Оллоҳ раҳматига олсин, хонадон вакилларига сабр-бардош берсин.