05 June 2013
20:45 - ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси миршабларни ўқитади, миршаблар эса...

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонси тарқатган хабарда айтилишича, ваколатхона Ўзбекистон ички ишлар тизимининг жиноят қидирув фаолияти билан шуғулланувчи миршабларини ўқитади. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Академияси қошида ташкил қилинаётган семинарда миршаблар жиноят қидирув чоғида инсон ҳуқуқларига амал қилиш кўникмаларини эгаллашар эмиш.

Демократик тузилма ўлароқ Ўзбекистон кучишлатар тизимларидаги қонунбузарлик ва зўровонликлардан кўз юмиб келаётган ЕХҲТ тўсатдан миршабларимизни ўқитишга ўтаётгани яхши, аммо мирашабларга улар содир этаётган жиноятларни фош этувчи инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг ҳисобатлари ҳам ўқитилармикан? Агар ўқитилмайдиган бўлса, ЕХҲТ бекорга кетадиган маблағини ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотларини қўллаб-қувватлашга сарфласа мақсадга мувофиқ бўларди.