05 June 2013
08:49 -
Туркия ҳукумати намойишчиларни тинглашга, уларнинг талабларини кўриб чиқишга тайёр
Бош вазир Ражаб Эрдўғон расмий ташриф билан Мороккого кетгани сабабли, ҳукумат номидан гапирган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Булент Аринчнинг баёнотни энг қисқа шаклда хабар сарлавҳасиги сўзлар билан англатиш мумкин. Табийй, Булент Аринч бундай қисқа гапирмаган ва ҳар бир фикрини тугунтиришга ҳаракат қилган.
Биринчидан, шуни айтиш кераккаи, Булент Аринч баёнот билан чиқишдан олдин Туркия Президенти Абдуллоҳ Гул билан кўришди. Шу сабабли, унинг баёноти бутун ҳокимиятнинг нуқтаи-назарини ўзида акс эттиради, дейиш мумкин.
Бош вазир ўринбосарининг баёнотидаги фикрларни қуйидаги тезислар орқали билдириш мумкин:
- Демократик давлатларда ҳукуматнинг қарорлари ҳаммани қониқтирмаслиги, табиийдир. Демак, бу каби намойишларнинг бўлиши ҳам нормаль қабул қилиниши керак.
- Ҳукумат намойишчиларнинг сигналини олди, кейинги фаолиятида уларни ҳисобга олади.
- Намойишчиларга нисбатан полициянинг қўпол ҳаракатлари учун ҳукумат узр тилайди.
- Намойишлар шиддатли қарама-қаршиликка айланиб кетмаслигини олдини оламиз.
- Мухолифат партиялари бизни тўғри тушунишади ва биз билан бу масалаларда ҳамкорлик қилишади деб умид қиламиз.
Мухолифат лидерлари дарҳол бу баёнотга муносабат билдириб, уни умуман олганда ижобий қабул қилганларини билдирдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу намойишлар тўғридан-тўғри мухолифат томонидан уюштирилмади, мухолифат уларнинг иштирокчиси, аммо бошқарувчиси эмас. Воқеалар қандай давом этиши оммавий тус олган намойишлар бугун қайси йўналишда давом этишига боғлиқ. Нима бўлганда ҳам жамиятдаги қарама-қаршиликнинг ҳовури сўзсиз пасаяди.
Расмда - Булент Арич (чапда) ва Абдуллоҳ Гул.