01 August 2008
03:00 -
23:00 - Қуёш тутилди, одамлар бунга айтарли эътибор беришгани йўқ - Тест имтиҳонлари ўтказилди

23:00 - Қуёш тутилди, одамлар бунга айтарли эътибор беришгани йўқ
Пойтахт аҳолиси бугун табиатнинг камдан кам учрайдиган ҳодисаларидан бири - қуёшнинг тўла тутилишини кузатди. Кун пешиндан оққанда рўй берган мазкур ҳодиса пайтида негатив ва қора ойналар орқали осмонга боқаётган аксарият ҳолларда болаларни кўриш мумкин эди. Жараённи кузатган мухбиримизга кўра, қуёш юзи ярим ой билан тўла қопланди ва офтоб нури оч қорамтир рангга кирди. Атроф қуюқ соя шаклини олди, ўзбек матбуоти эса ҳали бу ҳақда гапиргани йўқ. Эҳтимол, юқоридан кўрсатма кутишаётгандир.
Тест имтиҳонлари ўтказилди
Бугун мамлакатда олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари ўтказилди. Ҳар йилгидек имтиҳонлар даврида уяли алоқа воситаларининг СМС, ММС сингари хизматлари узиб қўйилди. Мухбиримиз билан гаплашган абитурентларга кўра, бу йил ҳам тест варақаларини тўлдиришда етарлича ғирромлик усулларидан фойдаланилди.
Назоратчилар керакли одамларига шпаргалкалардан фойдаланиш, уяли телефон билан гаплашиш учун шароитлар яратиб беришди. Олий ўқув юртлари маъмурияти томонидан ўқишга кириши келишилган абитурентлар ҳатто алоҳида аудиторияларга жойлаштирилиб, уларга тест жавоблари етказилди.