03 June 2013
23:39 - Ғаллаоролдаги автоҳалокат тафсилотлари ўрганилмоқда
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумиотига асосланиб тарқатилган хабарларда айтилишича, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани Бахмалсой қишлоғида содир бўлган автоҳалокат оқибатлари ўрганилмоқда. 3 кун муқаддам содир бўлган йирик автоҳалокат, яъни автобуснинг енгил автомобиль билан тўқнашиши натижасида 6 кишининг ҳалок бўлгани аниқланган. Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан олиб борилаётган жиноят иши тафсилотларига кўра, автоҳалокат 30 май куни куни соат 17 лар атрофида содир бўлган.

Ғиждувондан Тошкент сари йўлга чиқиб, автоҳалокатда жароҳатланган бухоролик 15 киши Жиззах вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказига келтирилган, дейилади хабарда.