30 July 2008
03:00 -
15:00 - В Самаре гастарбайтерам "посолили" плов удобрением 14:00 - Улуғ шахматчи Гарри Каспаров сиёсатда ҳам улуғми? У нега “Бирлик”дан ўрганмайди? 12:00 - Абдураҳим Пўлат: Ҳар бир халқнинг фахрланадиган фарзандлари
15:00 - В Самаре гастарбайтерам "посолили" плов удобрением

Семеро гастарбайтеров, госпитализированных в токсикологическое отделение больницы им. Калинина в Самаре, отравились нитритом натрия, который спутали с солью. Как сообщили в токсикологическом отделении больницы, двое из пострадавших изначально находились в тяжелом состоянии в реанимации, но в настоящее время уже переведены в обычные палаты, еще троих выписали утром в среду.

«Гастарбайтеры из Средней Азии отравились нитритом натрия. Это удобрение белого цвета, очень похожее на соль. Из слов пострадавших врачи сделали вывод, что иностранцы, спутав химикат с солью, «посолили» им плов», - рассказал источник. Он отметил, что состояние оставшихся в больнице пострадавших стабильно удовлетворительное, прогнозы у медиков положительные. // «Интерфакс»

14:00 - Улуғ шахматчи Гарри Каспаров сиёсатда ҳам улуғми? У нега “Бирлик”дан ўрганмайди?

Рус сайтларида тарқатилган хабарга қараганда, собиқ шахмат бўйича дунё чемпиони, рус демократик мухолифатининг кўзга кўринган намояндаси, Бирлашган Фуқаролик Фронтининг лидери Гарри Каспаров АҚШда чиқадиган машҳур The Wall Street Journal газетсида мақола эълон қилган. У АҚШ президенлигига асосий номзод Барак Обаманинг яқинда Берлинда 200 минг кишилик митингда Россия билан ҳамкорлик қилиш хусусидаги айтган гапларини танқид қилиб, Обамани Россиядаги нодемократик режим билан курашишга чақирган. Агар Обама дунё демократиясини ҳимоя қилишни истаса, Роосияга билан шуғулланиши, унга чақириқ ташлаши керак, деган.

Бир қарашда жуда тўғри бўлган бу сўзлар, аслида Каспаровнинг баъзи ўзбек мухолифатчилари каби, сиёсатда дилетант эканлигини, шахматдаги буюкликни автоматик равишда сиёсатга ўтқазиб бўлмаслигини кўрсатади.

Чунки, АҚШ 50 йилдан бери бурни остидаги Куба ва шу каби диктаторликлар билан курашиб, ҳеч нарса қилолмаётганидан сабоқ чиқармаган шахматчи ҳақида нима ҳам дейиш мумкин.

Рус демократлари, хусусан Гарри Каспаров, бу масалада “Бирлик” Партиясидан ўрганишлари керак. “Бирлик”нинг фикрича, Ғарб дунёси нодемократик ва диктаторлик режимлари билан алоқаларни чуқурлаштириш орқали, уларга кўпроқ таъсир қила олади. Ғарбнинг таъсири ва ёрдамидан фойдаланиб, ўз мамлакатида демократик жараёнларни тезлаштириш эса, шу мамлакат демократларининг иши.

Балки, Каспаровга кўра, ҳатто ўлим арафасида бирлашолмаётган рус демокртларини бирлаштириш билан ҳам Обама шуғулланиши керакдир? У ҳолда Гарри Каспаровнинг кимга кераги бор?

12:00 - Абдураҳим Пўлат: Ҳар бир халқнинг фахрланадиган фарзандлари, тарафига тупурадиган кимсалари бор

Интернет ҳозир қизиқарли катта бир дунё. У ерда ҳаётини ўтказаётганлар кўпайиб бормоқда. Аммо мен бир неча сайтнигина мунтазам кўриб боришимни кўп марта такрорладим. Бу сайтларнинг сони ҳам камайса камайдику, кўпаймади. Масалан, “Московские новости” газетасининг сайти бекилиб кетди, “Центразия” аввалги жозибалигини йўқотди. Кўнгилочар сайтлар билан умуман ишим йўқ. Аммо, уйда болаларим ҳамма сайтларда, кўнгилочарларида ҳам кўп изғиб юришади.

Куни кеча мендан суюнчи олишди: “Қаранг, бизникига келган амаки ўз видеоларини youtube сайтига қўйибди”. Қўярда қўймай бир видеаони кўрсатишди ҳам. Менимча, бизнинг танишимиз Аброр исмли йигит иштирокидаги фильм ғирт масхарабозликдан бошқа нарса эмасди. Унинг бирдан бир одамларни ўзига тортиши мумкин бўлган жиҳати – фильм АҚШ Конгрессининг дунёга машҳур Капитол биноси фонида олинганидир.

Аброр Шарипов Шаҳрихонлик бирликчи (балки, собиқ) сафдошимизнинг ўғли. Мухолифатдаги фаолияти туфайли тазйиқлар остида қолган кишининг ўғли сифатида, менинг ҳам ёрдамим билан, АҚШда яшаш ҳуқуқини олган. Унинг исми сайтимизда, масалан, Андижон воқеаларининг АҚШда протест қилиниши бўйича 2005 йил 23 май куни берилган хабарда, «Бирлик» Партиясининг маҳаллий ташкилоти раҳбари сифатида тилга олинган.

Аброр бир ўзбек дўсти билан бизнинг Вашингтон яқинидаги уйимизда бўлишган ва бир ташландиқсифат хонамизни ремонт қилиб, менинг шу сатрларни ҳам ёзаётганим иш кабинетига, офисга айлантириб беришган. Бунинг учун улардан бир умр миннатдорман.

У 2 йилча аввал менга охирги марта телефон қилиб, ўртада турган одамлар уни яқинда Ўзбекистондан келган ўзбек артист қиз билан бўлғуси келин сифатида таништиришганини айтди. Хурсанд бўлиб, уни табрикладим. Лекин, ўша телефон суҳбатидан маълум бўлишича, бўлғуси келинга Аброрнинг ўзбек мухолифатига алоқаси борлиги ёқмабди. Аммо, деди ўша пайтдаги сафдошим, келинликка номзод ўша фикрида турадиган бўлса, унинг бир жойига шундай тепаманки, жойини топиб кетади. Мен ҳар доим ҳаммага гапирадиганимдек, бундай ҳолларда тоқатлироқ бўлиш, қизиққонлик қилмасликни маслаҳат бердим.

Бир оздан кейин кўриндики, агар иш кимдир тарафидан бировни тепишигача етиб борса, артист қизимиз ҳеч кимга бўш келадиганлардан эмас. Шу билан улар уйланишди, Аброр фақат мени эмас, бошқа бир қатор дўстларини ҳам унутди. Ҳар ҳолда тепилишдан қўрқди.

Ҳозир видеодаги масхарабозликни кўрмасам, балки уни эсламасдим ҳам. Бу – мен учун майдалашмасдан ва ортиқча эътибор бермасдан ўтиб кетаверадиган воқеа бўлиши керак эди. Чунки, Бирлик” катта даргоҳ, биров келади, биров кетади, шунга ҳам ота гўри қозихонами?

Аммо, мен ўзбек жамияти жиддий курашларга тайёр эмаслигини гапирар эканман, унинг сўнги асрларда ривожланмаганининг сабабларини, энди ривожланиш учун бошқаларнинг юзлаб йиллик тажрибасини тезлик билан ўзлаштиришимиз лозимлигини айтмоқдаман. Жараёнларни тезлатиш учун ҳар бир воқеадан, ҳар бир имкониятдан фойдалиш, улардан сабоқ чиқариш лозимлигини урғуламоқдаман. Ҳозир шу сатрларни ҳам ўша фикрларимдан келиб чиқиб ёзмоқдаман.

Аброрнинг воқеаси – сабоқ чиқариладиган воқеадир. Чунки, у бирликчининг ўғли эканлиги, “Бирлик” туфайли отасининг тазйиқлар остида қолгани, балки, келажакда ўзи ҳам тазйиқлар остида қолиши мумкинлиги туфайли АҚШда яшаш ҳаққини олган. Қолаверса, ўзбек халқининг аянчли аҳволини рўкач қилиб, бир нарсаларга эришган. Энди эса, халқни унутиб, Капитол фонида масхарабозлик қилиш билан ўзини хурсанд қилиб юрибди.

Шундай бўлса ҳам, ҳеч кимни миллатимизнинг оғир аҳволидан ўзига фойда чиқарган Аброр ва у кабиларни қоралашга чақирмоқчимасман. Аксинча, уларнинг исмини, мен 53-54-чиларни қилганим каби, абадийлаштиришга даъват қилмоқчиман.

Ўзбек халқи сўнги юз йилликларда ибтидоий аҳволга келтириб қўйилган бўлса ҳам, унинг унутилмас буюк тарихи бор. Замонавий математиканинг асосларини яратган Ал Хоразмий, муқаддас китобларимизга сўнги тартибни берган Ал Бухорий, ўзи қурдирган расадхонада ишлаб чиққан астрономик жадваллари ҳалигача илмий аҳамиятини йўқотмаган Мирзо Улуғбек, қолаверса, бугунги ҳолимизнинг меъмори Ислом Каримов президент қилиб сайланаётганда “Нима қилаяпсизлар, бундай одамни президент қилиб бўлмайди”, деб ҳайқиргани учун режим жаллодлари тарафидан осиб ўлдирилган, ўзбекнинг Робин Гуди дейиш мумкин бўлган бирликчи Шовруқ Рўзимурод каби фахрланишимиз керак бўлган фарзандлари бор.

Аммо ҳар қандай халқнинг буюк фарзандлари қатори, тарафига қараб тупирилиши керак бўлган кимсалари ҳам бўлар экан. Русларнинг буюк шоири Сергей Есенин бу хусусда қуйидаги икки сатрни ёзгани ҳақида ривоятлар бор:

Люд культурный, люд московский!
Не плюньте в урну, есть Маяковский!

Ҳозир иккита сўзни бир бирига қофиялаб - шеър яратдим деб, қўлбола сайтларда эълон қилишдан тортинмайдиган ўзбек шоирлари кўпайиб кетган. Уларга “уй вазифаси” каби топшириқ билан мурожаат қиламан. Есениндан ўрнак олиб, шундай икки сатрлик асар яратинг-ки, бугунги чуқуридан ахир бир кун чиқадиган халқимиз қайси тарафга тупуришини олдиндан билсин. Шу баҳонада, тупириладиган инсонларнинг номини абадийлаштирган ҳам бўласиз.