01 June 2013
22:42 - Қирғизистонда шимол-жануб қарама-қаршилиги давом этмоқда, ўзбекларнинг қони эвазига ғалаба қозонган шимол бугун Жалолободда ютқизмоқда

Маълумки, Қодиржон Ботиров каби ўзбекларни қозоқ қилган шимол қирғизлари 3 йил аввал юзлаб бегуноҳ ўзбекларнинг қони эвазига ҳокимиятни қўлга олгандилар. Кутилганидек, уларнинг қарама-қаршилиги битмаяпти.

Кеча Жалолобод қирғизлари куч била вилоят ҳокимлигини қўлга олдилар ва Бишкекга юриш қилиб,
у ерда қамоқда ётган Ота-Юрт партиясининг раиси, жануб қирғизларининг лидери Қамчибек Ташиевни озод қилишга ваъда бердилар. Маълумки, навбатдаги авнтюрист Қамчибек Ташиев ўтган йили ёзда бир неча юз кишилик тарафдорлари билан парламентни босиб олишга уринаётган пайтда ушланган, кейин суднинг қарори билан 1 йилга қамалганди. У парламент аъзоси бўлгани сабабли, бундай ҳукм учун парламентнинг қарори ҳам олинган.

Жалолобод митингчилари Медербек Усенни халқ ҳокими деб ҳам эълон қилдилар. Қонуний ҳоким ва ҳукуматнинг шу вилоят бўйича вакили қаергадир қочиб қолишган. Жалолобод Кенгаши эса навбатдан ташқари мажлис ўтказиш учун кворим тўплай олмади.

Бугун кечга яқин милиция вилоят ҳокимияти биносидан митингчиларни сиқиб чиқарди. Лекин умумий вазият қандайлигини ҳеч ким билмайди. Қолверса, бутун Қирғизистон бўйича вазият шунқа.

Давлатчилик нималигини ҳам билмайдиган қирғизлар ички низолар билан овора экан, ўзбек жамоаси муҳим роль ўйнаб, назоратни ўз қўлига олса бўларди. Аммо, минг афсуски, жаҳоннинг ҳар бурчагида бўлгани каби, ўзбеклар бу ерда ҳам уюшмаганди. Натижада, бу ерларнинг азалдан хўжайини бўлган ўзбеклар энг кўп нарса йўқотдилар. Улар қирғин қилиндилар, ҳозир уларни Қирғизистондан сиқиб чиқариш сиёсати давлат даражасида олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ўзбекларининг ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан иши йўқ. Ўзбекларни бирлаштирадиган куч борми? “Бирлик” Партиясидан бошқа куч йўқ. Аммо, ўзбекларни бирлаштириш учун аввал уларни қорамолликдан чиқариш керак.