29 May 2013
19:06 -
Остонада Олий Евросиё Иқтисодий Кенгашининг мажлиси бўлди, яккамохов Ислом Карим у ерда йўқ

Қироғизистонни Божхона Иттифоқига қабул қилиш жараёнини бошлаш хусусида ҳам келишилибди, Украинага Божхона Иттифоқида кузатувчи мақоми берилибди.
Қаранг, дейди мухбиримиз, кеча Бишкекда КХШТнинг Россия+МО саммити бўлди, бугун Остонада Ўзбекистоннинг атрофидаги минтақада иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Яккамоховга айланган Ислом Карим эса Ўзбекистонни ҳаммадан изоляция қилиш сиёсатини олиб бормоқда. Шу масаланинг иккитагина тарафига эътибор берайлик.
Биринчидан, ҳозир 21 аср. Жаҳонда интеграцион ва глобаллашув жараёнларнинг роли кундан кунга ортиб бормоқда.
Иккинчидан, ҳамма интеграцион ва глобаллашув жараёнларидан чет қолган Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкмоқда. Ўзбеклар мардикорлар ва дворниклар миллатига айланмоқда. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан 2-3 баравар кам маош оладиган ҳолга тушдик.
Интеграцион ва глобаллашув жараёнларидан четда туришимиз натижасида аҳволимиз яхши бўлса эди, ўзимизни ўзимиз оқлашимиз мумкин эди. Аммо, ҳамма нарса аксинча бўлмоқда. Яккамоховлик фақат ўз зараримизга ишламоқда.
Бу аҳволдан чиқишнинг бирдан бир йўли - тезроқ Ислом Каримдан қутилиш. Ўзбекистоннинг келажагини ўйлайдиганлар "Бирлик"Партиясини қўллаб қувватлаб, тезроқ режимни ўзгартириш ишига ҳиссаларини қўшишлар керак. Аксинча, бутунлай мардикорлар миллатига айланамиз.