24 May 2013
12:29 -
"Ҳаракат" хатқутисидан: «Демократия оролида»ги томошалар
Бирор бир воқеа-ҳодисани четдан туриб жимгина кузатиш, у ҳақда фикр-мушоҳада юритишдан осони йўқ. Бироқ бир уйдаги тўс-тўпалон, жанжаллар бора-бора ён қўшнисиникига кўчса, бошқа қўшниларнинг бунга жим қараб туриши қийин. Негаки, халқда қўшнинг тинч - сен тинч, деган нақл бор.
Бугунги кунда бу нақл нафақат аҳоли орасидаги, балки, давлатлараро қўшничиликка ҳам тааъллуқли эканлиги кундек аён бўлмоқда. Табиийки, гап Қирғизистон чегарасида рўй бериб, ойлаб чўзилган низолар ҳақида кетмоқда. Бир вақтлари “Демократия ороли”, дея кўкларга кўтарилган Қирғизистоннинг халқи минг афсуски, демократияни “ҳазм” қила олмади. Охир оқибат ўз халқига демократия шабодасини олиб келган йўлбошчининг ўзи унинг қурбонига айланиб, мамлакатдан қочиб қутилди.
Бу билан қирғиз халқининг аҳволи, турмуш даражаси ўзгардими? Асло. Бундан бешбаттар бўлса бўлдики, аммо, халқнинг аҳволи ўнгланмади. Уруғ-аймоқчилик, халқ ва давлат мулкини талон-тарож қилиш авж олди, мамлакат иқтисодиёти жар ёқасига келиб қолди. Оқибатда яна оломон қўзғолди. Қон тўкилди, юзлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлди. Қўзғалон орқасидан давлат тепасига чиқиб олган навбатдаги раҳбар Қ.Бакиев ҳам четга қочиб жон сақлади.
Аммо бу билан “демократия ороли”лининг аҳволи яна ўнгланмади. Аксинча, миллатчилик авжига чиқиб 2010 йилда бир-бирига минг йиллик қадрдон қўни-қўшни бир-бирини қиришга тушди, уйларга ўт қўйилди, одамлар тириклайин ёқилди. Тирик қолган этник ўзбеклар эса қирғин тугагунча Ўзбекистонга ўтиб жон сақлашди. Шунда ҳам Ўзбекистон ҳукумати жабрланганларга гуманитар ёрдам кўрсатган ҳолда, халқаро меъёрий ҳужжатларга амал қилиб Қирғизистоннинг ички низоларига аралашмади. Аммо кейинги вақтларда бу ички низолар Қирғизистоннинг ўз “ичи”га сиғмай, ташқарига чиқишга уринаётган ҳоллари кўп кузатилмоқда.
Буни эса жорий йилнинг январь ойида рўй бериб, ойларга чўзилган Сўх анклави низолари мисолида кўриш мумкин. Хўш, бу низоларнинг асл сабаби нима? Наҳотки, иккита симёғоч бўлса?! Қирғиз чегарачилари шу даражада онгсизмидики, бошқа бир давлат ерларига ўз симёғочларини бемалол ўрнатиш мумкин эмаслигини билмаса? Ёки ўзларига қарашли мана шу ерларда тирикчилигини ўтказиб кун кечираётган маҳаллий тожиклар шу даражада онгсизмидики – ўз ерларини бошқа давлат фуқаролари ўзлаштиришига жим қараб турсалар? Ўзбекистон тарафи бу сафар ҳам муроса йўлини танлади.
Бироқ бир тўда қирғиз оломони Сўх йўлини тўсиб, туман аҳолисини қамалда қолдирди. Қамалда қолган 60 минг атрофидаги аҳолига жўнатилган гуманитар ёрдам юклари эса мана шу оломон томонидан тўхтатиб қолиниб, орадан 20 кун ўтгач минг машаққат билан манзилига етиб борди.
Хўш, қирғиз тарафи бу қамал билан нимага эришмоқчи? Мақсад Ўзбекистондан Сўх анклавини тортиб олишми? Ёки аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи тожиклар бўлган бу туманни қамал қилиб ўзларини тожикларга ҳам, ўзбекларга ҳам кўрсатиб қўйишми? Ва ёхуд аниқроғи – бир тўда оломон олдида қирғиз ҳукуматининг ожизлигими?!
Нима бўлганда ҳам бу ўзбошимчаликларга чек қўйилмас экан, дини, илдизи бир бўлган, минг йиллардан буён елкадош бўлиб яшаб келаётган бу халқлар орасидаги низо ўта даражада кескинлашиши мумкин.
Қолаверса, бу ҳодисалар Ўзбекистонга чегарадош ҳудудларда тинч-тотув яшаётган, бемалол борди-келди қилиб, қуда-андачилигини давом эттираётган туркман халқига ҳам қайсидир маънода таъсир этиши мумкин...