15 May 2013
20:25 -
Кечагина ўткан кунларимиз: Ўшдаги қон тўкилишини фақат Ўзбекистон тўхтата олади, тўхтатиши керак! (“Бирлик” Партиясининг баёноти, 12 июнь, 2010 йил)
Ўшда бўлаётган воқеалар аллақачон назорот остидан чиқиб кетган. Ўзи ноқонуний бўлган Вақти ҳукумат ҳеч нарсага қодир эмас. Қирғизистонда ҳукумат йўқ. Давлатчилик ҳам йўқ бўлиш арафасида.
Бундай шароитда Ўзбекистон бу жараёнларга аралашишга мажбур. Бу - Ўзбекистон ҳукуматининг ўзбек ва қирғиз халқлари олдидаги мажбуриятига айланди.
Ўзбекистон армияси зудлик билан тинчликни сақлаш кучлари мавқеи остида Қирғизистоннинг жанубий қисми, биринчи навбатда, Ўш вилоятини ўз назорати остига олиши ва Қирғизистонда қонуний ҳокимият тикланмагунча ўша ерда қолиб, икки қардош халқнинг тинчлигини сақлаши керак.
Бундай акция фақат у ердаги ўзбекларни ҳимоя қилиш эмас, давлатчилик анъаналари бўлмаган қирғизларнинг тарих олдидаги обрўсини сақлаб қолиш учун ҳам керак.
“Бирлик” Партияси Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилиб, зудлик билан миллат олдидаги ўз вазифасини бажаришга чақиради.
* * * * *
"Ҳаракат": "Бирлик" Партиясининг бу баёноти harakat.net сайтида ўзбек тилида ва centrasia.ru сайтида рус тилида эълон қилинган. Баёнот ўша куниёқ Президент идорасига етказилган.