16 July 2008
03:00 -
8:00 - Мадлен Олбрайт “Бирлик” билан бир йўналишда
8:00 - Мадлен Олбрайт “Бирлик” билан бир йўналишда

Рус сайтлари АҚШнинг собиқ Давлат Котиби ва Мудофаа вазири Мадлен Олбрайт ва Уильям Перриларнинг шу йил 10 июлда Los Angeles Times газетасида эълон қилинган мақоласининг русча таржимасини чиқардилар. Мақоланинг асосий ғояси унинг номиданоқ маълум бўлади: “Маккейннинг Россияни G8 дан чиқариш таклифи – ноўрин ғоядир”.

Бу икки собиқ, аммо тажрибали сиёсатчи АҚШ президентлигига Республикачилар Партисидан номзод бўлиши кутилаётган Жон Маккейннинг Россияни “саккизлик гуруҳи” – G8 дан ҳайдаш фикрини қоралайдилар. Аммо, уларнинг мақсади Россиянинг ҳозирги нодемократик, империалистик сиёсатини оқлаш эмас. Уларнинг фикрича, Россияни G8 дан узоқлаштириш, уни яна ҳам нодемократик бўлган Хитой ва Эрон билан яқинлаштириш, Россияни уларнинг қучоғига отишдир.

Мадлен Олбрайт и Уильям Перри Россияга демократик йўллар билан таъсир кўрсатишнинг йўли – уни G8 да тутиб туришдир, деб ҳисоблайдилар. Бу фикрнинг тамомийла тўғрилигини тан олиш лозим. Агар Путин лидерлигидаги Россия “саккизлик”дан чиқса, у яна ҳам нодемократлашиши муқаррар.

Бу икки сиёсатчининг фикрлаш йўли “Бирлик” Партиясиники каби эканлигини кўрмаслик мумкин эмас. “Бирлик” ва унинг лидери Абдураҳим Пўлат “Куба ва Ироқ мисолида кўринганидек, диктаторларни демократик дунёдан изоляция қилиш, уларга қарши санкциялар киритиш ҳеч қандай самара бермаслиги, уларни демократик дунёга интеграция қилиш фойдалироқ эканлигини” урғуламоқдалар ва Европа Иттифоқи ҳамда АҚШни Ўзбекистонга нисбатан шу йўналишда ҳаракат қилишга чақирмоқдалар. . Бу чақириқларнинг натижаларини яқинда бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ўзбекистон зиндонларидан озод қилинишидан кўриш мумкин.

Ҳеч шубҳай йўқки, “Бирлик” Партияси бу масалада етук сиёсий ташкилот эканлигини яна бир марта намойиш қилди.