13 May 2013
18:23 -
Ўзбеклар диққатига: Қозоғистонда "Нoлегал" номли операция бошланди
Қозоқларнинг давлат хабар агентлиги "Казинфор"нинг билдиришича, бугун Олмота ва бошқа шаҳарларда "Нoлегал-2013" номли оператив-профилактика табдирлари бошланди. Тадбирни Ички Ишлар Вазирлиги ва Миллий Хавфсизлик Кўмитаси биргаликда ўтказишмоқда. Операциянинг мақсади ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш. Бу операция 17 майгача давом этади ва унинг натижалари ОАВларда эълон қилинади.
Ҳамма биладики, ҳозир Қозоғистон ўзбеклар учун мардикорлик ва дворниклик қиладиган майдонга айланмоқда. Қашшоқ ҳолга келган Ўзбекистондан миллионлаб ўзбеклар оилани боқиш учун чет элларга чиқиб, ҳар қандай қора ишни бажаришга тайёрлар. Демак, бугун бошланган операциянинг қурбонлари биринчи навбатда ўзбеклар бўлади.