Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, 7-8 май кунлари Тошкентда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказда парламент ва жамоатчилик назорати институтларини ривожлантириш масалаларига бағишланган Давра суҳбати ўтказилибди. Табииий, бу суҳбатда ўзбек депутатлари ҳам қатнашган. Тадбирни ташкил этувчилардан бири Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси бўлибди. Тадбирда қатнашиш учун Франция Сенатининг аъзоси Натали Гуле ва яна бир қатор расмийлар Тошкентга келибди.
Ҳеч шубҳа йўқки, франциялик меҳмонлар ўзбек депутаталарига, хусусан, ўзлари билан учрашган сенаторимиз Содиқ Сафога парламентчиликнинг анча-мунча сирларини ўргатишган. Хабарларда айтилмаган бўлса ҳам тахмин қилиш мумкинки, французлар ўзбек ҳамкасбларига уларнинг ҳукумат фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқлари борлигини айтишган. Табиий, бизнинг дtпутатларимиз шу пайтгача асосий вазифалари ош ейиш ва туалетга бориш деб ҳисоблашарди, энди билишса, баъзи ҳуқуқлари ҳам бор экан.
Мана энди Ислом Каримнинг нафақат боши дардда қолади, яқин орада куни битади. Чунки, французлардан ўрганган депутатларимиз овқат ейиш билан туалетга бориш ўртасидаги бўш вақтларида нима учун киши бошига ЯИМ ҳажми ва ўртача ойлик бўйича қозоқлардан 8 баравар орқадалигимиз, нима учун ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан 2-3 баравар кам ойлик олиши каби саволларни ҳукумат олдига қўйишади. 2005 йилда қозоқлардан 5,5 баравар орқада бўлиб, ҳозир 8 баравар орқада эканмиз, нима учун Ислом Карим ҳамма чиқишларида ишларимиз "Во" деб бошбармоғини кўрсатади, деган савол ҳам ўртага чиқади. Табиий, Ислом Карим тайинлаган ҳукумат ҳам, Ислом Каримнинг ўзи ҳам, бу саволларга жавоб беролмай, истеъфога кетишади.
Шундан кейин тайинланадиган Ўзбекистоннинг янги ҳукумати мамлакатимизни ботқоқликдан чиқариб олишга қаратилган ишлар қилишга бошлайди. Раҳмат французларга. Офарин!