09 May 2013
19:16 -
Қозоғистон тарихида биринчи марта ҳарбий парадлар ўтказди, иштонсиз Ўзбекистоннинг бундай тадбирлар ўтказишга на техникаси на пули бор

Президент Нурсултон Назарбой Жамбул вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида ўтказилган парадни очди ва нутқ сўзлади. Табиий, кейин ҳарбийлар саф тортиб юрдилар (расмда), ҳарбий техника намойиш қилинди, осмонда ҳарбий учоқлар ҳам учди, уларнинг ичида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган вертолетлар ҳам бор. Парадни Пиёда қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Мурат Майкеев бошқарди.
Иқтисоди йил сайин ботиб бораётган Ўзбекистоннинг тузукроқ ҳарбий кучи ҳам йўқлиги ҳаммага маълум. Бизда ҳаммага кўз-кўз қилиб, парад ўтказаоладиган ҳарбий кучнинг ўзи йўқлигидан ташқари, бундай тадбир учун Давлат Бюджетида пул ҳам йўқ. Давлат Бюджетимиз миллионлаб ўзбек мардикорларининг Россия ва Қозоғистондан юбораётган пуллари ҳисобига зўрға оёқда турибди.