07 May 2013
09:28 - Россиялик аҳмоқ сиёсатшунос Гейдар Жамолнинг ўзига ўхшаган башоратлари
Ўзини Россия Сиёсий Комитетининг асосчиси ва раиси, Россия Ислом Комитетининг раиси деб танитадиган исломчи Гейдар Жамолнинг сиёсатшуносликдаги саводсизлигини аввал ҳам ёзган эди. Шу кунларда Тожикистон Ислом Уйғониш Партиясининг 40 йиллиги нишонланаётгани муносабати билан Душанбега келган бу одам яна ақлсиз башоратлар қилибди.

Нима эмиш, АҚШ ва Хитойнинг Марказий Осиёга ҳукмронлик қилиш масаласида қарама-қаршиликлари чуқурлашаётгани туфайли Марказий Осиё уларнинг кураш майдонига айланармиш, бу минтақада кескинлик ортармиш.

Бу болакай Марказий Осиё давлатларининг ичидаги ўзаро муносабатлардаги кескинликни кўрмаётган бўлса, ёки бу кескинликларни Ислом Карим айтгани каби учинчи кучларнинг иши деб ўйлаётган бўлса, ғирт аҳмоқлигини яна бир марта кўрсатган бўлади.

Тўғри, нафақат Хитой-АҚШ муносабатлари, ҳатто Бразилия-Аргентина муносабатларининг ривожланишига Марказий Осиёнинг таъсири бўлиши мумкин. Аммо, улар асосий эмас, бешинчи даражали нарсалар. Асосий муаммо - Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари Ислом Карим бошиимзда ўтирган пайтдан фойдаланиб, Ўзбекистоннинг асрлардан бери давом этиб келаётган лидерлик ролини йўқ қилишга интилаётганларидир. Яна қайтариб айтамиз, асосий муаммо шу.

Ҳозир ўзбеклар қорамоллар подасига айлантирилганидан фойдаланиб қолмоқчи бўлганлар янглишади. Ўзбекистоннинг келажагини энди Ислом Карим эмас, "Бирлик" белгилайди. "Бирлик"нинг мақсади эса аниқ: Ўзбекларнинг қаддини ростлаш, қирғиз фашизмини жазолаш ва йўқ қилиш, ана ундан кейин Марказий Осиёда интеграцион жараёнларни тезлаштириш, Марказий Осий Бирлиги ёки Туркистон Бирлиги номи остида ЕИ каби давлат яратиш.

Ҳа, Гейдар Жамолнинг бир фикрида жон бор. У дейдики, яқин 5 йил ичида кўп минтақаларни, жумладан, Марказий Осиёни катта алғов-далғовлар кутади. Айтиш керакки. умумий фикр хато. Дунёда катта алғов-далғов бўладиган минтақа йўқ, Исроил билан АҚШ Суриядан кейин Эронни ҳам осонликча нейтраллаштириб қўйишади, холос.

Бу фикрда жон бор дейишимизнинг сабаби қуйидагича. Марказий Осиёда катта алғов-далғов, тўғрироғи уруш бўлади. Уруш Ўзбекистон ўз мавқеини тиклаши билан тугайди. Бу масалада на Россия, на Хитой ўзбеклар билан конфликт қилишга бормайди. АҚШни эса, бу нарса ортиқча қизиқтирмайди.