07 May 2013
06:45 -
Озорбайжонларнинг КГБдан чиққан "умуммиллат лидери" Ҳайдар Алиевнинг 90 йиллиги атрофидаги ҳақиқат
Бу мамлакатнинг 1993-2003 йилларда президенти бўлган Ҳайдар Алиев 10 майда 90 ёшга тўлган бўларди. Шу кунларда бутун Озорбайжон ўз собиқ диктаторининг юбилейини байрам қилиш билан овора. У 2003 йил ўлган, унинг ўрнига ўтирган ўғли Илҳом отасини "Умуммилат лидер" деб эълон қилган эди. Ҳозир Илҳом Алиевнинг югурдаклари унинг отаси Ҳайдарни Озорбайжон давлатчилигининг асосчиси, Озорбайжонни дунё даражасидаги буюк давлатга айлантирган лидер деб олқишлашади. Ҳамма ерга унинг ҳайкаллари қадаб ташланган, ҳар қадамда унинг исми берилган нарсаларни кўрасиз.
Аммо, Илҳом президентликдан кетар-кетмас, отасининг ҳайкаллари ҳамма ердан отилади. Худди Владимир Ленин, Иосиф Сталин, Саддам Ҳусайинларнинг ҳайкаллари ва исмлари отилгани каби. Нима учун дейсизми?
Ўзингиз ўйлаб кўринг, 1941 йилдан бошлаб КГБда ишлаб, 1966-1969 йиллари Озорбайжон КГБсининг бошлиғи даражасигача кўтарилган Ҳайдар Алиев миллат лидери бўлоладими? Ахир КГБ инсоният тарихининг энг ифлос ва қонхўр ташкилотларидан бири-ку! Айнан КГБ ҳамма Совет республикаларидан ҳар қандай миллий онгни йўқ қилиш билан шуғулланган-ку. Озорбайжонда миллат қадриятлари хусусида қайғурган ҳар қандай миллатпарвар одамни йўқ қилиш билан машғул бўлган-ку. Ҳайдар Алиев айнан шу ишда ғайрат кўрсатгани учун юқори даражаларга кўтарилган-ку. СССР КГБсининг раҳбари Андропов 1982 йили КПССнинг Бош котиби лавозимига келгач, ишонган одамларидан бири бўлган ва 1969 йилдан бери Озорбайжон Компартиясининг Бош котиби лавозимида ўтирган Ҳайдар Алиевни Москвага чақиртириб, Политбюро аъзоси ва СССР Бош вазир ўринбосари қилган-ку.
У ҳолда айнан КГБни ҳамма республикларда миллатпарвар инсонларни қўриқлаб келган, ҳамма республикаларни мустақилликка олиб келган ташкилот сифатида улуғлаш керак эмасми? Ислом Каримдек инсонни ҳам айнан шу ташкилот Горбачевнинг қаршилигига қарамасдан ўзбекларнинг бошига ўтказгани ҳаммага маълум. Демак, Ўзбекистон мустақиллигининг отаси ҳам СССР КГБси экан-да?!
Ўзбеклар учун бу воқеа билан боғлиқ қизиқ хабар бор. Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта Театрининг режиссери Фирудин Сафаров Озорбайжон ахборот воиталарига интервью бериб, Ҳайдар Алиев адресига ҳамду санлар ўқиб, айнан шу одам Озорбайжонни мисли кўрилмаган юксак чўққиларга олиб чиққанини урғулабди.
Ваҳолангки, айнан Ҳайдар Алиев президентлик қилаётган даврда бу мамлакат ҳудудларининг 20 фоизи арманилар тарафидан босиб олинди ва 10 йил Ҳайдар, 10 йилдан бери Илҳом президентлиги даврида бу ерларни қайтариб олиш масаласида бир қарич ҳам олға кетилмади. Ота-бола ўз кайфу сафосидан бошқа нарсани билмайдиган одамлар.
Хўш, нега Алишер Навоий театридаги Фирудин Сафаровнинг овози чиқиб қолди. Чунки, у Ўзбекистон ва Озорбайжон халқ артисти, Ўзбекистон Давлат мукофотининг лауреати, миллати озорбайжон. Фикримизча, Ўзбекистон бундай ифлос озорбайжондан қанча тезроқ қутилса, ўзбекларга шунча яхши бўлади. Чунки, ифлос одамдан ҳақиқий санъатчи чиқиши ҳам мумкин эмас
Расмда - Озорбайжоннинг Мексикадаги элчихонаси тарафидан Мехико шаҳрига совға қилингач, шаҳар марказида Лотин Американинг миллий қаҳрамонлари қаторига ўрнатилган, аммо жамоатчиликнинг талаби билан шаҳар четидаги бир паркчага сурган қилинган Ҳайдар Алиевнинг ҳайкали.