03 May 2013
01:05 -
АҚШ Ўзбекистоннни қароқчиликдан қайтармоқчи, аммо буни мавжуд ҳокимият билан қилиб бўлмайди

АҚШ Савдо Вакилиига кўра, Ўзбекистон парламенти интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоялаш учун зудликда керакли қонунларни қабул қилиши, халқаро конвенцияларга қўшилиши лозим.
Бу ҳисоботдаги сўзлар Ўзбекистон учун жиддий огоҳлантириш. Аммо, кеч қолган огоҳлантириш. Ўзбекистон ҳеч қандай халқаро ва минтақавий ташкилотларга қўшилмаётгани туфайли, ҳамма қонунларимиз яккамоховлигимизни ўзида акс эттиради. Қонунчилигимиз ибтидоий босқичда қолиб кетган. Қонунчилик органи бўлмиш Олий Мажлис масхарабозхона холос. Ҳукумат ва Президент Маҳкамаси тарафидан тайёрланадиган қонун лойиҳалари Ўзбекистоннинг эмас, халқнинг бошига ўтириб олган бир ҳовучнинг манфаатларига хизмат қилади, холос.
Ўзбекистон ҳамма соҳада, қонунчлик соҳасида ҳам, инқилобий ўзгаришларга муҳтож. Ҳозирги ҳокимият эса мухолифатнинг, аниқроғи, "Бирлик"нинг иштирокисиз ҳеч нарсага қодир эмас.