30 April 2013
21:32 - Ўзбекистон Жанубий Корея билан газ-кимё саноатини ривожлантиришга мўлжалланган йирик ширтнома имзолади
«Новый Век» газетасига кўра, Ўзбекистон томони Жанубий Кореянинг “Korea Gas Corporation” (Kogas) ширкати  билан Устюрт газ-кимё мажмуасини барпо этиш юзасидан йирик битим имзолади. Лойиҳа қиймати 3,9 миллиард АҚШ долларига тенг бўлиб, маблағ 2012 йилда қурилиш ишлари бошланган мажмуага йўналтирилади.
 
Йилига 4,5 миллиард кубометр табиий газни қайта ишлаш ва 4 миллиард кубометргача товар гази, 400 минг тонна полиэтилен, 100 минг тонна полипропилен ва қарийб 100 минг тонна пиролиз ёқилғиси ишлаб чиқаришга мўлжалланаётган мажмуа лойиҳаси Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳимдир. Устюрт газ-кимё мажмуаси 2016 йилнинг ноябрида ишга тушириш мўлжалланган.

Минг афсуски, бу лойиҳа ҳам Ўзбекистон иқтисоди учун муҳим воқеа бўлолмайди. Чунки, биз тарафдан хусусий секторнинг иштироки йўқ. Ҳукумат иштирок этган ҳар нарса эса, коррупция ўчоғига айланишини ҳозир ёш бола ҳам тушунади.