24 April 2013
17:00 -
Яхши хабар: Сирдарёда смартфон ишлаб чиқарилади
Ўзбекистондаги UZTE компанияси вакиллларига кўра, компания май ойидан бошлаб Сирдарё вилоятида смартфонлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Смартфонларни тўлиқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилгач, йилига 500 минг дона смартфон бозорга чиқарилади. UZTE бренди остида чиқариладиган смартфонлар тизими GRAND-Х, GRAND-V ва GRAND-М моделларидан иборат бўлиб, DualCore асосига қурилади, процессорининг частотаси 1 GHz ташкил қилиб, SIM-карта учун иккита сиғимга эга бўлади.
Телефонлар HD-video форматини, автоматик чеҳрани аниқлаш, панорамали суратга олиш функциялари ҳамда DolbyPro акустик тизимини қўллаб-қувватлайди, дейди компания вакиллари.