12 April 2013
08:43 -
Хитой Ўзбекистонга электровозлар етказиб беради
Хитойнинг CNTIC ва CNR DLRC консорциуми Ўзбекистонга электровозларни етказиб беришни бошлади, деб хабар қилди Прайм ахборот агентлиги. Маълум бўлишича, ҳозирча 11 та юк электровози "Ўзбекистон темир йўллари" ширкатига топширилган. Консорциум барча юк электровозларини 2014 йилнинг охиригача келитириб беришга ваъда берган.
2011 йилнинг декабрь ойида мазкур консорциум "Ўзбекистон темир йуллари" ДАТК билан умумий қиймати 44,4 млн. АҚШ доллари бўлган 11 та юк поездини етказиш бўйича шартнома имзолаган, дейилади маҳаллий матбуот хабарида. Лойиҳа Хитой “Эксимбанк”ининг 42 миллонлик кредити ва "Ўзбекистон темир йўллари" ширкатининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.