11 April 2013
21:17 -
Ислом Каримнинг Москвага режалаштирилган ташрифи бўйича учрашув
Ўзини мустақил даб атасаларда, аслида, мавжуд режимнинг қўғирчоқлари бўлган ахборот сайтлари кеча Москвада Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари Григорий Карасин ва Элдор Орипов Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг 15 апрелга мўлжалланган Москвага ташрифи билан боғлиқ мавзуларни гаплашиш учун учрашишган. Давлатимизнинг расмий ахборот воситалари, айниқса, Ташқи ишлар вазирлигининг "Жаҳон" ахборот Агентлиги бу воқеа хусусида жим қолаётганини тушуниш қийин.
Хабарлар ўта умумий шаклда бўлиб, учрашувга оид ҳеч қандай тафсилот йўқ. Учрашувда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев ҳам иштирок этгани айтиб ўтилган, холос.