10 April 2013
12:31 -
Ўзбекистонда майда корхоналарни ўрта даражага олиб чиқиш керак, Ислом Карим эса оғир атлетика билан овора
Ўзбекистоннинг кун сайин чўкиб бораётган иқтисоди ва чет элдаги мардикорларнинг тахминан 10 миллард долларлик ёрдами билан зўрға оёқда турган Давлат Бюджетини мустаҳкамалаш учун инқилобий реформалар қилиш кераклигини "Бирлик" Партияси йиллардан бери гапириб келмоқда. Аммо, минг афсуски, ўзини иқтисодчи деб ҳисоблайдиган Президент Ислом Карим ва унинг атрофидагилар бундай нарсаларни тушунишмайди ҳам.
"Бирлик" Партияси лидерларининг "Ҳаракат" Агентлиги тарафидан эълон қилинган турли чақириқлари ва мақолаларида ишни мамлакатда бойлар, яъни инвесторлар синфи ва замонавий банкчилик системаси яратиш йўлига атайлаб қўйилган тўсиқларни олиб ташлашдан бошлаш кераклиги айтилади. Ҳозирча Ўзбекистондаги суст суръатдаги ривожланиш ҳам асосан давлат инвестицияси билан бўлмоқда. Яъни, ҳали коммунистлардан қолган муҳитда яшаб, бозор иқтисоди ҳақида ёлғон гаплар гапириб юрибмиз.
Бойлар синфи яратиш учун катта хусусий бизнесга йўл бериш шарт. Ҳозир Ўзбекистонда ўзини бизнесмен деб ҳисоблайдиганларнинг мутлақо кўпчилиги майда-чуйда артель каби корхоналарни ишлатишмоқда. Бу ҳам керак, аммо майдо корхоналарнинг ўрта даражага ўтиши, ўрта даражадагиларнинг катта бизнесга ўтиши ҳақида қайғуриш лозим.
Бугун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Остонада ўз мамлакатининг бизнесменлари билан учрашар экан айнан шу масалаларни асосий мавзу қилибди.
Бизнинг Президент нима иш қилаяпти? Мамлакат бизнесменлари билан учрашиш, чўкаётган иқтисодимизнинг қутқариш йўлларини муҳокама қилиш ўрнига, қўғирчоқ ахборот воситаларининг ҳеч бир таҳлилсиз тарқатган хабарларига кўра, Ислом Карим 1-2 кун аввал Жаҳон Оғир Атлетика Федерациясининг делегациясини қабул қилибди.
Иш шундай кетар экан, иқтисод соҳасида Қозоғистонда 8 баравар орқада қолаётган, миллионлаб фуқаролари чет элларда ҳеч бир ҳақ-ҳуқуқсиз мардикорлик қилаётган мамлакатимизни фалокатдан қутқаришнинг ягона йўли - авваламбор Ислом Карим режимидан қутилиш бўлиб қолаверади.