08 April 2013
21:46 -
Япониянинг Тошкентдаги янги элчисини ташқи ишлар вазиримиз қабул қилди

Яна шу нарса ҳам маълумки, Япония демократик давлат бўлишига қарамасдан, Ғарб давлатларидан фарқли ўлароқ, ўзи ҳамкорлик қилаётган мамлакатларда демократиянинг аҳволи, инсон ҳуқуқларининг бузилаётганлиги каби ҳолларга эътибор бермайди. Шу сабабли, иқтисоди кучли бўлишига қарамасдан, етралича обрўга эга эмас. 21 асрда демократия ва инсон ҳуқуқларига эътиборсизлик ҳеч кимга обрў келтирмайди.
Айнан шунинг учун, ривожланган давлатлар тарафидан яккамоховга айлантириб қўйилган Ислом Карим инидан чиқмай ўтиради, Нурсултон Назарбой каби ўз мамлакатининг борлигини дунёга танитолмайди.