08 April 2013
03:11 - "HARAKAT ТV" Youtube саҳифасида илк эшиттиришини намойиш қилмоқда: Экранда Пўлат Охун
"Ислом ва демократия" рукни остида яратилган "Сотқин солихчилар, сохта исломчилар" номли эшиттиришда "Бирлик" Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун мухолифатчиликка даъво қилаётган миллат хоини, ҳозир пешонасига "53-54" лақаби босилган Салай Мадамин билан сохта исломчиларнинг Ўзбекистон демократлари, хусусан, "Бирлик" Партиясига қарши олиб бораётган пропагандаларини сиёсий таҳлил қилади ва сотқин-сохталарнинг асл башарасини очиб беради.

Эслатиб ўтамиз, Пўлат Охун 1989 йили 28 ёшида СССР халқ депутати бўлиб сайланган, Сахаров, Ельцин, Афанасев, Собчак, Попов раҳбарлигидаги Минтақалараро Депутатлар Гуруҳининг ягона ўзбек аъзоси бўлган ва Ислом Каримнинг Ўзбекистонда коммунистик диктатурани тиклаш ҳаракатларини танқид қилган. Пўлат Охундан қасд олиш ниятидаги Ислом Карим 1992 йили уни сохта айблар билан 5 йиллик қамоққа ташлади, аммо Минтақалараро Депутатлар Гуруҳининг Россия Президенти Борис Ельцинга ёзма мурожаатидан кейин, сал кам ярим муддатни қамоқхонада ўтказган Пўлат Охунни озод қилишга мажбур бўлди. У ҳозир сиёсий қочқин мақоми билан Швецияда яшаб, бир дақиқа ҳам танафуссиз Ўзбекистонда демократиянинг ғалабаси учун кураш олиб бормоқда. У Ўзбекистонда ягона ҳақиқий, замонавий ахборот воситаси бўлган "Ҳаракат" Агентлигининг асосчиларидан бири ҳамдир.

Айнан унинг ташаббуси билан Европарламент ва ЕИда ҳукумат вазифасини бажарувчи Еврокомиссия расмийлари 2010-2012 йиллар давомида бир неча марта "Бирлик" Партиясининг Ўзбекистондан борган делегацияларини қабул қилдилар, 2012 йилнинг сўнгида ЕИнинг Тошкентдаги элчихонасида ҳам "Бирлик" Партиясининг Ўзбекистонда яшайдиган раҳбарлари ва бир қатор вилоят ташкилотларининг раислари билан расмий учрашув бўлди.

Пўлат Охуннинг сиёсий таҳлили билан шу адресда таниша оласиз:

http://www.youtube.com/watch?v=2y6Xu0PTMJA