04 April 2013
01:49 - Малайзиянинг Petronas ширкати Сурхондарёда углеводородлар қидиришни тўхтатди
Бу ҳақда ўрисларнинг РИА Новости агентлиги хабар тарқатди. Маълумотларга кўра, Малайзиянинг Petronas нефт ширкати Ўзбекистон жанубида углеводородлар қидирувини якунлаган. Ширкат бу минтақада геологик тадқиқот ишларини давом эттиришдан фойда йўқ деган қарорга келибди. Энди нефтчилар мамлакатдаги бошқа лойиҳалар бош суқиб кўрмоқчи

Режаларга кўра, Сурхондарёда амалга оширилган қидирув ишлари беш йил давомида олиб борилиши, бу юмушга 29,3 миллион АҚШ долларидан ортиқ сармоя ётқизилиши керак эди.