20 March 2013
20:07 - Ўзбекпарвар ёзувчи Мамадали Маҳмудовга 3-5 йиллик қамоқ жазоси қўшиб берилиши мумкин
Қамоқ муддати шу йилнинг 19 феврали куни битган Мамадали Маҳмудов Тошкент вилояти махсус прокуратураси томонилан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) билан айбланмоқда. Жиноят иши материалларига кўра, айбланувчи 31 маротаба қамоқхона қоидаларини бузган. Чирчиқдаги колония тергов изоляторида сўроқ қилинаётган ёзувчи қўшимча 3 йилдан 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бир маҳаллар ҳақиқий "Бирлик" фаоли бўлган бу миллатпарвар ёзувчи 1999 йилда Тошкентда юз берган портлашларга алоқаси бор деган ёлғон айбнома асосида узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Ҳар сафар муддат тамом бўлишига яқинлашгач, турли баҳоналар билан унга янги муддат қўшиб беришмоқда. Чунки, мавжуд режим ўзбекпарварларнинг душманидир.

Вақти келади, бу жасур миллат фарзанди Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпон каби қаҳрамонларимиз қаторига расман киритилади.