20 March 2013
17:47 - АҚШ элчиси юртдошларимизни Наврўз байрами билан қутлади
АҚШ элчиси Жорж Крол ўз мамлакати халқи номидан юртдошлларимизни Наврўз байрами билан қутлади. Табрикда шундай сўзлар бор:

Ўзбекистон халқи, куррайи заминимизнинг бошқа кўплаб халқлари билан биргаликда, ушбу байрамни ўз оилалари ва дўст-биродарлари даврасида дийдор кўришиб, куй ва қўшиқ, рақс ва ўйинда жўр бўлиб, хайрия тадбирлари орқали муҳтожларга ёрдам қўлини узатиб ўтказадилар. Америка Қўшма Штатларида ҳам бир қатор жамоалар Наврўзни завқ-шавқ ва шодиёна билан қарши оладилар.

Фурсатдан фойдаланиб, бу шукуҳли байрамни қарши олишда сизларга қўшиламиз! Бизнинг давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кучайиб бораётган муносабатлар ва хамкорлик учун имкониятлар ривожланиб бормоқда, ва шу Янги Кунда, Ўзбекистон халқига бардавом тинчлик, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилаб қоламан.