19 March 2013
22:15 - Ўзбеклар тириклайин ёқилганда жим ўтирган Ўзбекистон ўзбеклари футбол билети учун тўпалон қилдиларми?
Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари 26 март куни бўладиган Ўзбекистон-Ливан футбол матчи учун билет сотиш Наврўз байрами туфайли кеча тўхтатилгани, билет сотиш 22 мартда қайтадан бошланишини хабар қилдилар. Бу ўйин футбол бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш босқичларидан бирига оид экан.

Турли тасдиқланмаган хабарларга кўра, кеча «Бунёдкор» стадионининг билет сотиш кассалари олдида тахминан 1,5 минг футбол фанати тўпланиб қолган, номаълум сабаблар билан фанатлар ва милиция ўртасида жанжал чиқиб, қанчадир одам ушланиб, милиция бўлимларига олиб кетилган, билет сотиш тўхтатилган.

Ишониш қийин бўлган воқеа. Қирғизлар ҳомиладор ўзбек аёлининг қорнини ёриб, боласининг бошини копток қилиб ўйнаганларида, ўзбек аёлларини тўдалашиб зўрлашганда, ўзбекни тириклайин ёқишганда жим ўтирган Ўзбекистон ўзбеклари қандайдир футбол билети учун милиция билан жанжал қилишга тайёр бўлсалар, ростдан ҳам қорамоллар подаси эканликларини яна бир марта исботлашибди, холос. Бундай подани қайтадан миллат қилиш осон бўлмайди.