19 March 2013
12:33 - Президент ҳали вазифасини бажаришга қодl
Бугун матбуотда эълон қилинган хабарга кўра, Президенти Ислом Карим мамалкатимиз билан Эстония Республикаси ўртасида “Даромадларнинг икки томонлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал тўлашдан бош тортишни бартараф этиш тўғрисида”ги Конвенцияни тасдиқлади. 2012 йилнинг 28 сентябрида Нью-Йоркда имзоланган конвенция ўзаро солиққа тортишни тартибга солади.

Президент Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига Эстония томонига мазкур халқаро битимни кучга киритиш учун мамлакатимиз томонидан зарур ички чора-тадбирлар амалга оширилиши ҳақидаги билдиргини юборишни юклади, дейилади хабарларда.

Эстониядек кичик бир мамлакат билан имзоланган Конвенциянинг тасдиқланишини хабар қилишга арзийдиган биргина тарафи бор - ойлардан бери кўринмайдиган Ислом Карим ҳали вазифасини бажаришга қодир.