19 March 2013
04:05 - Гулноранинг суннат тўйлари давом этмоқда
Кеча пойтахтнинг Боғистон маҳалласида Гулнора Карим томонидан навбатдаги хайрия суннат тўйлари ўтказилди. 6000 нафар аҳоли истиқомат қилувчи мазкур маҳаллада Гулнора томонидан 10 яшар Умид Расуловнинг қўли ҳалолланди. Маълум бўлишича, маҳаллада яна шундай 60 нафар кўмакка муҳтож хонадонлар бўлиб, улар ҳам навбати билан Гугушанинг саховатидан баҳраманд бўлишади.

Тўйи ўтган Умиджонга Гугушанинг шахсий совға-саломлари топширилди.