18 March 2013
16:08 - Тошкентга ЕИ махсус вакили Патрициа Флор келади
Эртага, 18 мартда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича махсус вакили Патрициа Флор Тошкентга келади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, ЕИ вакили Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлигида қатор учрашувлар ўтказади. Учрашувларда ҳамкорликка оид қатор масалалар муҳокама қилинади.

ЕИ махсус вакилининг ташрифи доирасида фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ўтказилиши ҳақида маълумот йўқ. Мухбиримизнинг бу борадаги кеча ЕИга қилган сўрови дам олиш куни бўлгани боис оқибатсиз қолдирилган эди.