13 March 2013
22:46 - «Ҳаракат» хатқутисидан: Малоҳат Эшонқулованинг кирдикорлари ҳақида Мурожаатнома

Мен Бердиева Феруза 1985 йил 24 июнда Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Бобур” жамоа хўжалиги Этақовул қишлоғида туғилганман.
 
 Маълумотим ўрта-махсус, 2008 йилда Иштихон тиббиёт коллежини битирганман. Ҳозирги вақтда ҳеч қаерда ишламайман.
 
2012 йил декабрь ойининг бошларида холам Малоҳат Эшонқулованинг Зарҳала исмли кичик қизи бизларни уйимизга келиб оилавий расмга туширди. Ҳар биримизни бўйнимизга оқ рўмолча ўратиб, қўлимизга “Конститцияни ўрганамиз” деган китобча тутқазиб, Конституция кунига танлов эълон қилинган, шу танлов учун расм керак, пул ишлаб оласизлар деб алдов йўли билан расмга олди. Мени паспортим нусхасини
ҳам олиб кетди.
 
Мени ва оила аъзоларимизни холам Малоҳат Эшонқулованинг ташкилотига ва олиб бораётган ишларига ҳеч қандай алоқамиз йўқ.
 
Бундан ташқари, холам Малоҳат Эшонқулова Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Қиёт” қишлоғида яшовчи бўлам (Норгул холамнинг ўғиллари) – Алимардон ва келин
Хадича Пирматоваларни ҳам алдов йўли билан паспорт нусхаларини олиб мўмайгина пул ишлаб оласизлар деб бир неча бор расмларга олган.
 
Илтимос Малохатхола бизларни тинч қўйинг! Пул ишлаб олиш учун бизлардан фойдаланманг!
  
 Ҳурмат билан,
 
 Самарқанд вилояти, Оқдарё туманидан, 
 Бердиева Феруза Пардаевна 
 (тел.ном.: +99890-194-98-74)
 Бердиев Носир (турмуш ўртоғим) 
 Эшонқулова Ашур (энам) 
 Худойқулова Эльнора (келин)
 Хужамова Норгул (холам)
Пирматов Алимардон (бўлам) 
 Пирматова Хадича (келин)

«Ҳаракат» таҳририятидан: Туппа-тузук журналист Малоҳат Эшонқулова қоғоздагина бор бўлган "Бирдамлик" ташкилотига кириб, пул кетидан югурадиган ҳаромийга айлангани ҳақида аввал ҳам хабар бергандик.