08 March 2013
21:19 -
Гулнора Каримова: Беҳзод Аҳмедов йўқ қилинди

Гулнора Карим Швецарияда ҳеч қандай бизнесс олиб бормаслигини айтар экан, ўзи атрофидаги гапларнинг тарқалишига сабаб - Беҳзод Аҳмедов билан Тошкентдаги университетда ўқиган йиллардан бери танишлиги, ҳатто унинг синглиси, онаси ва отасини билиши, Беҳзод Аҳмедов бу танишлик орқасида ўзига ҳеч ким теголмайдиган имидж яратиб, катта ўғриликларга қўл ургани эканлигини гапирган.
Хуллас, ҳамма айб ҳозир қаёққадир қочиб кетган Беҳзод Аҳмедовда ва бечора Фуҳуша жуда катта энергия сарфлаб ўз обрўсини сақлаб қолиш учун курашмоқда экан.
Мухбиримизнинг фикрича, МХХ ертўласида сақланаётгани иддао қилиб келинаётган Беҳзод Аҳмедов йўқ қилинган. Энди қўрқмасдан ҳамма нарсанини унга тўнкаш мумкин. У дунёдан эътироз келиши эса қийин. Ўзбекистон режими ўзбек олимлари у дунё билан хабарлашадиган система яратдилар, Беҳзод Аҳмедов ҳамма айбларини тан олувчи сигнал юборди, деб хабар тарқатса ҳайрон бўлмаслик керак.